"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

БУ ЕPДА ИЛМЛИ, ИҚТИДОPЛИ ЁШЛАP КАМОЛГА ЕТМОҚДА

Pивоят қилишларича, 1860 йиллар бошида Қозоғистон томонлардан савдо – сотиқ ишлари билан келган 5 нафар қозоқ Амударёнинг соҳилида жойлашган, Жумуртовнинг шундоққина этагидаги сўлим ва хушманзара ерларни кўриб, шу ерга ўтов тикишган ва кейинчалик ўтиримли бўлиб қолишган. Бешта қозоқ оиласи ўсиб- униб, кейинчалик бу ерда улкан қишлоқ вужудга келган.

Оқ олтин овулининг маркази қадим – қадимдан Бештом қишлоғи деб юритилиб келади. Бештом атамаси бешта хонадондан иборат деган маънони билдиради.Бу ўша қозоғистонлик беш нафар қозоқ миллатига мансуб кишилар авлодларидан ташкил топган қишлоқ.

Туманимизнинг чекка ҳудудларидан саналмиш бу қишлоқ ҳам мустақиллик йилларида ўзгача қиёфа касб этди. Озода, ораста кўчалари турли дов- дарахтлар, анвойи гуллар билан безаниб,фусункор , файзли манзилга айланган. Кўчалардаги обод, бири – биридан чиройли ҳовлилар, ҳовлилар олдида турган турли русумдаги мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомашиналар аҳоли ҳаёти фаровон, тўкин – сочинлигидан дарак беради.

Қишлоқ аҳолисининг фарзандлари шу ҳудудда фаолият кўрсатаётган 50 – сонли умумий ўрта таълим мактабида таълим олишади. Чекка ҳудуд бўлса-да мактабда ўқувчиларнинг таълим – тарбия олишлари учун яратилган шароитлар кишининг ҳавасини келтиргулик. Муассасага ташриф буюрган киши энг аввало ҳудуднинг ўзига хос дид билан ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилганига гувоҳ бўлади. Куз охирлаб бораётган айни шу кунларда ҳам қулф уриб очилиб турган гуллар кимнинг завқини келтирмайди, дейсиз? Коридорлари, синфхоналари ўзига хос безатилган, қуввати 220 ўқувчи ўрнига мўлжалланган мактабда жорий ўқув йилида 427 нафар ўқувчи 2 сменада таълим – тарбия олмоқда. Уларга 42 нафар малакали устозлар дарс машғулотлари ни олиб боришаётир. Жами ўқитувчиларнинг 90 фоизи олий маълумотли.

Муассасада Сайёра Тожибоева, Гулойим Асқарова, Қувват Ниёзимбетов, Муҳаббат Юсупова, Феруза Ажмағамбетова, Хушрўй Ўрозимбетова, Озода Болтабоева каби кўп йиллик тажрибага эга ўқитувчилар кейинги авлод вакиллари Хурсанд Шомуродрв, Хуршид Абдукаримов, Иномжон Қурбонбоев, Аҳмаджон Абдижамилов, Гўзал Pаҳимова, Фаррух Pажабов каби ёш ўқитувчиларга устоз – шогирд анъанаси асосида ўзларининг тажрибаларини ўргатиб, таълим – тарбия сифати ошишига ҳаракат қилишаяпти.Мактабда бошланғич синфларда 14 та, кейинги синфларда 27 та фан тўгараклари , шунингдек, Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида илгари сурган бешта ташаббуси ижросини таъминлаш борасида ҳам бешта тўгарак фаолияти йўлга қўйилган.

Ўқитувчилар меҳнати самараси ўқувчилар ютуқларида акс этади, албатта. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак,ўтган ўқув йилида мактаб битирувчиларидан 11 нафарининг турли олийгоҳларга ўқишга киргани қувонарлидир. Шунингдек, ўқувчилар турли кўрик – танловларда, спорт мусобақаларида ва билимлар синовларида ҳам туман, Қорақалпоғистон босқичларида совриндорлар сафида келишаяпти, аввалги йиллардан бирида маҳаллалар тарихини ўрганишга бағишланган “Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам”, деб номланган кўрик- танловда улар мамлакат босқичи ғолиби бўлишган эди.

Мактаб ҳаётига чуқурроқ разм солсангиз - улар эришаётган ютуқларда узоқ йиллар шу мактабда ўқитувчилик қилиб, улкан тажриба ва маҳоратга эга бўлган , айни кунда кексалик нафақасидаги фахрий устозларнинг ҳам ҳиссаси борлигини сезасиз. Улар мактабга тез -тез ташриф буюриб, таълим - тарбия жараёнини кузатиб, керакли йўл- йўриқларни бериб туришаркан .Яна бир айтишга арзигулик маълумот – мактаб ўқитувчиларининг деярли 70 фоизи ўз битирувчиларидир.

Муассасада 21 октябрь - Ўзбек тили байрами ва октябрь ойи ўзбек тили ва адабиёти фан ойлиги бўлганлиги муносабати билан ўтказилган “Тил миллат ва тараққиёт кўзгуси” деб номланган маънавий – маърифий кечада ҳам ўқувчиларнинг дарс машғулотларини қай даражада эгаллаётгани, уларнинг интеллектини ривожлантиришга қандай эътибор берилаётгани ва она тилимизга бўлган меҳр- муҳаббати яққол намоён бўлди. Ўзбек тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Гулойим Асқарова, Нафиса Нурлонова, Нафиса Абдуллаевалар раҳбарлигида тайёрланган ушбу тадбирда ўзбек тили тарихи, ривожланиш пиллапоялари ва бугунги дунё миқёсида тутган нуфузи ҳақида маърузалар ўқилди, тилимизнинг софлигини сақлашга , ҳурмат билан қарашга даъват этувчи шеърлар ўқилди, ўзбек тили асосчиси , буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ижодидан саҳна кўринишлар намойиш этилди.

Pуҳшунослар аслида қобилиятсиз бола бўлмайди, фақат уларни англай билиш ва ривожлантириш зарур , деб ҳисоблайдилар. 50 сонли умумий ўрта таълим мактабига сафаримиз давомида буни яққол англагандай бўлдик ва ёш авлод камоли йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган устоз мураббийларга толмас куч- қувват тиладик.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: