"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

“ОНА ТИЛИМ - ИФТИХОPИМ” МАВЗУСИДА ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ

21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан фан ойлиги доирасида 38-сонли мактабда “Она тилим - ифтихорим” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мактабнинг 5-,6-,7-,8-,9-,10-синфлар ўқувчилари иштирок этдилар. Улар ўзлари севган шоирларнинг шеърларидан, ифодали айтиб бердилар ва тил ҳақида қўшиқлар куйладилар.

Тадбирнинг янада завқли ўтишида мусиқа фани ўқитувчиси Озода Аҳмедова ўқувчилар билан алоҳида шуғулланди. Шунингдек, 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари ўртасида иншолар танлови, 7-8-синф ўртасида баён, 5-6-синфлар ўртасида чиройли ҳуснихатли диктант танлови ҳам ўтказилмоқда. Мактабда фан ойлиги қизиқарли тадбирлар билан давом этмоқда. фан ойлигида фаол иштирок этган ўқувчилар фан ойлиги якунида мактаб маъмурияти томонидан тақдирланадилар.

Она тили ва адабиёт фан ойлигини адабий-бадиий ҳамда услубий жиҳатдан намунали ўтказишда она тили ва адабиёт фан ўқитувчилари Назира Усмонова, Зоя Бобожонова, Зубайда Каримова ва Шаҳло Тожибоевалар ўзаро тажрибаларини уйғунлаштирган ҳолда бири-биридан қизиқарли тадбирлар ташкил этишмоқда.

Дилбар НИЁЗИМБЕТОВА, 38-сонли мактабнинг
она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: