"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

70-сонли мактабда иқтидорли ёшлар тарбияланмоқда

Бугунги кунда халқ таълими тизимида ҳар томонлама етук, баркамол авлодни тарбиялаш, хорижий давлатлар тажрибалари асосида инновацион технологияларни қўллаш ва таълим сифати ҳамда самарадорлигини ошириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Зеро, ҳар тoмонлама етук кадрллар тайёрлаш, умумтаълим мактабларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ўқувчилар онгида ватанпарварлик ҳиссини ривожлантириш маъсулиятли вазифадир. Бунда эса умумтаълим мактаблари ва устоз-мураббийларнинг роли катта аҳамият касб этади.  

Ҳозирда туманимиздаги 70-сонли умумий ўрта таълим мактабида 50 та педадог ходимлар 472 нафар ўқувчи-ёшларларга таълим-тарбия бериб келмоқда. Умумтаълим мактабида ҳар бир фан бўйича тўгараклар ташкил қилинган бўлиб, бу тўгаракларга 300 га яқин ўқувчилар жалб этилган.

Бундан ташқари, Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида илгари сурган 5 та муҳим ташаббуси доирасида ушбу умумтаълим мактабида “Ёш информатик”, “Ёш дастурчи”, “Шеърият”, “Футбол”, “Шашка”, “Ўзбек жанг санъати”, “Истеъдод ғунчалари”, “Қизларжон”, “Маънавият” каби тўгараклар ҳам фаолият юритмоқда.

Мазкур мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Норгул Ҳабанова ва рус тили фани ўқитувчиси Дилноза Абдуллаевалар дарсларини қизиқарли, турли метдодлар ва энг сўнгги педтохнологиялар асосида олиб боради.

Мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Фарход Қодиров ўз касбига масъулият билан ёндашган ҳолда ҳар бир дарсини ўзгача руҳда ва мазмунли тарзда ўтказиши натижасида мактаб ўқувчиларининг информатика фанига бўлган қизиқишларини янада оширмоқда.

Мусиқа фани ўитувчиси Жонибек Турминов иқтидорли ҳамда ижодкор ўқувчиларнинг қизиқишлари ва қобилиятларини қўллаб-қувватлаш, уларга мусиқа фанининг сир-асрорларини чуқурроқ ўргатиш мақсадида “Ёш ҳаваскор” тўгарагини йўлга қўйган. Бу тўгаракга ушбу мактабнинг турли ёш тоифасидаги 25 нафар қобилиятли ва мусиқа фанини севувчи ўқувчилари аъзо бўлган ҳмда улар бу ерда саҳна маданияти, ўзбек халқ чолғуларини чалиш сирларини ўрганишмоқда. 

Мактаб ўқувчиларининг спортга ва жисмоний тарбия фанига бўлган иштиёқи жуда катта. Яқинда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Илҳом Бектурсунов “Қувноқ стартлар” мусобақасини ўтказди. Мусобақада ўқувчилар ўзларининг эпчиллик ва чаққонликларини, жисмоний тарбия фанидан олган билимларини синовдан ўтказдилар. Шу билан бирга ҳафтада икки маротаба фаолият юритаётган “Ўзбек жанг санъати” тўгараги ҳам ўқувчиларнинг, айниқса, ўғил болаларнинг севимли тўгаракларидан бирига айланган. Мураббий Илҳом Бектурсунов бошчилигидаги бу тўгаракда 15 нафар ўғил-қизлар ўзбек жанг санъатини ўрганишмоқда.

Барча таълим муассасалари ва маҳаллаларда ёш қизларнинг маънавиятини юксалтириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоатчилик асосида “Қизларжон” клублари ташкил этилган ва шу қаторда 70-сонли мактабда ҳам ҳар жума куни “Қизларжон” клуби ўз фаолиятини олиб боради. Клуб раҳбари Дилноза Абдуллаева машғулотларда ўқувчи-қизларга уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, пазандалик, бичиш-тикиш сингари рўзғор юмушларини, шунингдек, гигиена қоидаларига амал қилиш, мустақил ҳаётга тайёргарлик борасида билим ва кўникмалар бериб, қизиқарли семинар ва тренинглар ўтказади.

21-октябрь – “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Зулхумор Еримбетова ва Pайхон Жуманиёзовалар томонидан  байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари, шеърлар, ва куй-қўшиқлар янгради. Она тилмизнинг нақадар бойлиги ва унинг софлиги ҳақида маърузалар қилинди.

Ушбу мактабда ўқиб, таълим-тарбия олган ўқувчилардан бири, адабиёт олами сари қадам қўйган ёш иқтидорли ижодкор қиз Моҳира Йўлдошева ўзи таълим олган мактаб жамоасига улкан ташаккур билдириб, устоз-мураббийларидан уларнинг берган сабоқлари учун бениҳоя миннатдорлигини изҳор қилди ва мактаб кутубхонасига яқинда чоп этилган ўзининг илк китобини – “Ҳайратлар ранги” номли шеърлар тўпламини совға қилди.

Албатта, умумтаълим мактабларида олиб борилаётган бунингдек ишлар ўқувчиларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, уларни маънан ва жисмонан соғлом ўсишларида ўз натижасини кўрсатади.

Биз эса 70-сонли умумтаълим мактаби жамоасига масъулиятли ва ҳайрли ишларида омадлар тилаб қоламиз!

Ирода Эрдошева

Янгиликни бўлишинг: