"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Чилпиқ археологик ёдгорлигида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

Мамлакатимизда бутун инсониятнинг ноёб мероси бўлмиш қадимий обидалар ва ёдгорликларимизни қайта тиклаш, асраб-авайлаш борасида  кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бажарилмоқда. Бунинг натижасида юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар сафи йилдан-йилга ошмоқда.

Таъкидлаш керакки, сайёҳликни ривожлантириш борасида туманимизда ҳам ибратли ишлар амалга оширилаётир. Шу ўринда қадимий “Чилпиқ” қалъасини ободонлаштириш мақсадида қиймати 378 млн. сўм бўлган лойиҳа асосида қурилиш ишлари бажарилганини айтиб ўтиш жоиздир. “Манғит Инвест Максимум” МЧЖ ишчилари томонидан обида тепасига олиб чиқувчи зина ва бошқа иншоотлар қурилди. Иккитадан шийпон ва ўтов тикланди. Айни пайтда бу маскан Европа ва шарқ мамлакатларидан ташриф буюраётган сайёҳлар билан гавжум.

Аждодларимиздан  мерос  қолган муқаддас ёдгорликларимиз тарихини чуқурроқ ўрганиш, асл тарихимизни юзага чиқариш бизнинг келажак авлод олдидаги бурчимиздир. Шу сабабли туманимиз ёшларини узоқ мозий ёдгорлиги бўлган ушбу қалъа тарихи билан таништириш мақсадида саёҳат ва бошқада тадбирлар ташкиллаштирилиб борилади.

16 октябрь куни ЎзМТДП туман Кенгаши ташаббуси билан  Чилпиқ археологик ёдгорлигида “Тарихни ўрганиш, келажакни мустаҳкамлаш” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда ЎзМТДП туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Туман Маданият бўлими, “Маънавият ва маърифат маркази” туман бўлинмаси, 38-сонли мактабнинг мусиқа тўгараги аъзолари қатнашдилар.

Тадбир давомида 64-сонли мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Г.Қодирова барчани қалъа тарихи билан таништирди. Афсоналар ва археолог-этнограф олимларнинг илмий фаразларига асосланган ҳолда обиданинг қурилиши, ўз даврида қандай вазифани ўтаганлиги ва ҳозирги кундаги ҳолати ҳақида гапирди. Тарих бўйича саёҳатчиларни қизиқтирган саволларга ҳам тарихий манбалардан келиб чиқиб жавоб берди. Ёдгорлик олдига қурилган шийпонда ЎзМТДП туман Кенгаши аъзолари ва Халқ депутатлари туман Кенгашига партиядан сайланган депутатлар иштирокида туманимиздаги тарихий обидаларни ободонлаштиришга ҳисса қўшиш, уларни ҳам сайёҳлик масканларига айлантириш бўйича қизғин суҳбат ўтказилди.

Туман Маданият бўлими ва 38-сонли мактабнинг мусиқа тўгараги аъзолари томонидан тайёрланган мусиқий дастур тадбир иштирокчиларига янада катта завқ бағишлади.

Озода Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: