"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Семизлик – бу хасталик, жисмоний фаоллик – мустаҳкам соғликдир

2019 йил 19 октябр куни туман тиббиёт бирлашмаси майдончасида ўтказилган эрталабки гимнастрада ва фаол юриш машғулоти “Навоий”  номли МФЙ ҳудудида жойлашган спорт майдончасида Бирлашма тез тиббий ёрдам, шошилинч тиббий ёрдам ва туғруқхона бўлимлари ходимлари иштирокидаги қизлар беллашуви “Қувноқ стартлар” мусобақалари ана шундай шиор остида ўтказилди.

Мусобоқада ТТБ бўлим мудирларидан Жумабой Явкашев, Олимбой Шомурадов, Константин Шабаев, Гулнора Гулмонова, Шухрат Чаршамов, бирлашма бош тиббий хамшираси Луиза Янгибоева, Қизил ярим ой жамияти туман бўлими ижрочи директори Ибодулла Нуримбетов, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими мудири Ж.Яхшимовлар иштирок этишиб, соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик ахамияти тўғрисида фикр мулохазаларини билдирдилар.

Мусобақа якунида фаол иштирокчиларга Қизил ярим ой жамияти туман бўлими томонидан совғалар топширилди.

Шунингдек Қизил ярим ой жамияти туман бўлими,  туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан биргалиткда Соғлом турмуш тарзи ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш  бўйича ҳам волонтёрларга семинар тренинги ўтказилди.
Семинар-тренингда Хитой ОФЙ да жойлашган   6-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида Гавхар Қўчқорова рахбарлигида жисмоний фаоллик бўйича оммавий тадбирлар уюштирилиб, гимнастрада ва фаол юриш ташкиллаштирилди.

Ушбу тадбирларда жами 300 нафардан ортиқ киши қатнашди. Шундан 85 нафари уюшмаган ахоли вакилларидир.

Туманимиздаги муассаса-ташкилотлар вакиллари хамда уюшмаган ахолининг оммавий-жисмоний фаоллик тадбирларидаги бу каби иштироки, албатта жисмоний соғлом яшаш учун қўйилган эзгу қадамдир. фаол қатнашишларини сўраб қоламиз.

Хар бир инсон ўзининг, оиласининг ва яқинларининг саломатлиги учун маъсул эканлигини унутмайлик!

Ж.ЯВКАШЕВ, Амударё туман

Саломатлик маркази шифокори

Янгиликни бўлишинг: