"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

МИЛЛИЙ ЭМЛАШ КАЛЕНДАPИГА 13-ТУP КАСАЛЛИК КИPИТИЛДИ ВА УНГА ҚАPШИ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

Бачадон бўйни  саратони – бу ҳаёт учун ҳавфли  касалликдир.

Бачадон бўйни саратони бачадон ичига ўсиб, чуқур тарқалиши мумкин. Айрим вазиятларда саратон тананинг бошқа қисмларига ҳам тарқалади, яъни  метастаз беради. Бачадон бўйни саратони аёллар орасида тарқалган саратон касалликлари ичида иккинчи ўринни эгаллайди.

Ҳар йил дунё бўйича 528 минг аёл бачадон бўйни саратони  билан касалланган бўлиб, улардан 266 минг нафари ҳаётдан кўз юмаяпти. Касаллик 85 фоиз ривожланган мамлакатларда қайд этилмоқда.

Касалликнинг асосий сабаби – одам папилломаси вирусидир.

Ўзбекистон Pеспубликасида ўрганишлар натижасида битта  бачадон бўйни раки билан касалланган бемор бир марта ўртача касалхонада ётиб даволаниши учун 684 АҚШ доллари сарфланади. Бир йилда 3-6 марта даволанса, 3-6 марта кўп маблағ сарфланади.

Ўзбекистон Pеспубликасида  ҳар йили  бачадон бўйни раки  касаллигини даволаш  сарф ҳаражатлари учун 4.1 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланади. Шундан 1.5 млн. АҚШ доллари давлатимиз бюджети томонидан, қолган қисми беморлар ҳисобидандир.

Pеспубликамизда бачадон бўйни раки касаллиги диагнози қўйилгандан кейин беморларнинг ўртача яшаши даври 5-7 йилни ташкил қилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб  давлатимиз томонидан Pеспубликамизнинг «Миллий эмлаш календари»га 13-тур касалликка қарши, яъни 9-13 ёшли қиз болаларни одам папиллома вирусига қарши профилактик эмлаш ўтказиш киритилди. 2019 йил 21-30 октябрь кунлари 2010 йил туғилган 9 ёшли қиз болаларга  эмлаш ўтказилади.

Эмлаш ўтказиш  натижасида келажакда қуйидагиларга эришиш мумкин:

– ҳар бир 470 эмланган қиз болалар ўртасида1та рак касаллигидан ўлишининг олди олинади.

– ҳар бир 250 эмланган қиз болалар ўртасида келажакда 1 та бачадон бўйни раки келиб чиқишининг олди олинади.

– келажакда ҳар йили 585 ҳолатда бачадон бўйни ракидан вафот этиш ва 1100 та ҳолатда бачадон бўйни раки касаллигининг пайдо бўлишининг олди олинади.

Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизнинг саломатлигига бефарқ бўлмасдан, ўз вақтида эмлатсангиз - касалликнинг олдини олишга эришасиз.

Г.ТАЖИБАЕВА,
туман ДСЭНМ эпидемиология бўлими мудираси,
олий тоифали эпидемиолог.

Янгиликни бўлишинг: