"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Ёш таэквандочи Гулноза – Buxoro оpen мусобақаси ғолибаси бўлди

Бухоро шаҳрида спортнинг ТАЕКWАНДО WТФ тури бўйича Buxoro оpen мусобақаси бўлиб ўтди.

10-13 октябрь кунлари  давомида ўтказилган ушбу мусобақада турли вилоятлардан келган ёш спортчилар қаторида туманимиз спорт мактаби жамоаси ҳам қатнашди. Спорт мактабимизда тажрибали мураббий Ойбек Абдуллаевдан таэквандо усулларини, кураш сирларини пухта ўрганиб, маҳоратини оширган спортчилар мусобақа давомида ўз иқтидорларини, эпчиллик ва абжирликларини намойиш этдилар.

Мусобақада 11-13 ёшдаги ўсмир қизлар ўртасида 55 кг. вазн тоифасида қатнашган амударёлик Гулноза Аҳмедова фахрли 1-ўринни эгаллади. Шу ёшдаги ўғил болалар ўртасидаги мусобақада эса 61 кг. вазн билан қатнашган Ҳусниддин Аҳмедов эса 3-ўрин ғолиби бўлди. Шунингдек, 9-10 ёшдаги спортчилар ўртасида ўғил болалардан Санжар Камолов 36 кг. вазн тоифасида 3-ўрин, қизлардан Сабрина Шеримбетова 30 кг. вазн бўйича 3-ўринни қўлга киритдилар.

Ғолибларга мусобақа ташкилотчилари томонидан медаллар ва совғалар берилди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: