"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

Амударёлик ёш спортчилар бокс бўйича Қорақалпоғистон турнири ғолиби бўлдилар

Тўрткўл шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси турнири бўлиб ўтди,  
8-12 октябрь кунлари ёш спортчилар ўртасида ўтказилган ушбу турнирда Самарқанд,  Бухоро,  Қашқадарё,  Жиззах,  Хоразм вилоятлари ва Pеспубликамизнинг Қўнғирот,  Чимбой,  Беруний, Элликқалъа,  Тахтакўпир, Амударё туманларидан, шунингдек,  Нукус  Олимпиа заҳиралари мактаб интернатидан маҳоратли спортчилар қатнашдилар.  Қизғин ўтган мусобақаларда туманимиз спортчи ёшлари спорт мактабидаги тажрибали мураббийлар Жасур Нуримбетов ва Обид Усмоновлардан ўрганган жанг усулларини қўллаб, муваффақият қозондилар.

Турнирда ёш боксчилардан Диёрбек Анваров 50 кг. вазн тоифасида фахрли 1-ўринни,  Жавлонбек Жумамуродов 36 кг. вазн тоифасида 1-ўринни,  Шаҳзод Қодирбоев 52 кг. вазнда 1-ўринни,  Шаҳзод Холбоев 32 кг. вазнда 1-ўринни қўлга киритишди. Шунингдек, Аброр Pаҳимбоев 32 кг. вазн бўйича 2-ўрин,  Жонибек Турсинбоев 60 кг. вазн бўйича 2-ўрин, Бахт Сабуров 46 кг. вазн бўйича 2-ўрин ғолиблари бўлдилар.  Бунёд Исмоилов 54 кг. вазнда, Бунёд Илҳомов 44 кг. вазнда 3-ўринни эгалладилар.

 Турнир мусобақалари ғолиблари диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Ҳамида Pажабова, Болалар-ўсмиралар

спорт мактаби катта мураббийи.

Янгиликни бўлишинг: