"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

“Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

16 октябрь куни Туман маданият уйида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Айтиш жоизки, мазкур кўрик танлов Ўзбекистон Pеспубликаси Ҳалқ таълими вазирлигининг 2019 йил 17 майдаги 173 сонли буйруғи асосида ташкил этилди. Жамоалар Халқ таълими вазирлигининг махсус веб-сайтидан рўйхатдан ўтиш орқали кўрик-танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Туман бўйича 71 та умумтаълим мактаблари саралаш баҳсларида қатнашиб, ўз омадларини синаб кўрди.

Кўрик-танловнинг туман босқичида ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари, яъни 11-, 69-, 40- ҳамда 62-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўзаро беллашдилар.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра 40-сонли мактаб жамоаси ғолибликни қўлга киритди ва 21 октябрь куни Беруний туманида Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа туманлари ўқувчи-ёшлари билан ўзаро беллашадилар.

А.Жуманиёзов

Янгиликни бўлишинг: