"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Амударёда Халқаро қишлоқ аёллари куни кенг нишонланди

БМТ Бош Ассамблеясининг 2017 йил 18 декабрдаги 62/136-сонли йиғилишида 15 октябрь санаси “Халқаро қишлоқ аёллари куни” сифатида расман белгилаб қўйилган.

Ўзбекистонда ҳам эндиликда бу санага адоҳида эътибор қаратиладиган ва шу куни жойларда қишлоқ аёлларини,  уларнинг меҳнатини шарафловчи кўнгилочар тадбирлар ўтказиладиган бўлди.  Бунга Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 15 октябрь санасини “Халқаро Қишлоқ аёллари куни” сифатида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи  Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқуллангани асос қилиб олинди. 

Ҳар йили кенг нишонланувчи Халқаро қишлоқ аёллари куни  жамиятда аёлларнинг меҳнати нечоғли қадрли ва алоҳида аҳамиятга эга эканини кўрсатади.  Бугун хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари,  қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этмоқда.  Айниқса,  қишлоқ аёлларининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланаётир.

Қишлоқ аёлларини шарафловчи  тадбирлар ташкил этган ҳолда бу кунни байрам сифатида нишонлаш мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш,  уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини,  ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш,  хотин-қизлар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш борасида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларидан бири ҳисобланади. 

Туманимизда ҳам 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Тошёп овулидаги “Озодов Мусабек “ фермер хўжалигида тадбир ўтказилди. 

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари,  хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Файзулла Саъдуллаев ва фермерлар сўзга чиқишиб,  фидойи ва меҳнаткаш қишлоқ аёлларини муборакбод этдилар.  Сўзга чиққанлар бугунги кунда туманимизда истиқомат қилаётган 96 минг нафар аёл-қизларнинг 71 минг нафардан зиёди қишлоқларда яшаб,  меҳнат қилаётгани,  улар учун туманимизда фаровон ва ҳар томонлама қулай турмуш,  меҳнат ва дам олиш шароитлари яратиш борасидагин сай-ҳаракатлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтдилар.  Бундан ташқари мамлакатимизда қишлоқ аёлларининг жамият тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссалари,  аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги хизматлари ёш авлодга ўрнак бўлаётганини алоҳида таъкидладилар.

.

Бўлиб ўтган тадбирда файзли дастурхон ёзилиб,  фаол қишлоқ аёллари,  илғор теримчи ва фермер аёл-қизларга совғалар берилди. 

Pобия Йўлдошева

Янгиликни бўлишинг: