"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

Туман сайлов комиссияси томонидан семинар ўтказилди

2019 йил 15 октябрь куни  Амударё туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг семинари ўтказилди.

Семинар машғулотида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгесига ҳамда Халқ депутатлари  туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларнинг раис ва котиблари, шунингдек тегишли округлардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва котиблари иштирок этди.

Семинарда комиссия раиси Мўъминжон Матюсупов шу кунга қадар комиссия томонидан  амалга оширилган ишлар юзасидан иштирокчиларга кенг турда ахборот берди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Pеспубликаси Сайлов кодекси талаблари, Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари ваколатлари ва уларнинг иш фаолиятини ташкил этиш масаласида округ сайлов комиссиялари раислари, котиблари билан ўзаро фикр алмашилди.

Туман ҳокимлиги ташкилий назорат бўлими мутахассиси Азат Алмуратов семинар иштирокчиларга округ сайлов комиссияларининг олдиндан турган вазифалари, улар томонидан сайлов жараёнида амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар ҳақида тушунтириш берди.

Бундан ташқари, округ сайлов комиссиялари томонидан амалда қўлланадиган қарорлар намуналари ҳам слайдлар орқали кўрсатиб берилиб, уларнинг қандай ҳолларда ва асосларда қабул қилиниши батафсил тушунтириб ўтилди. 

Семинар якунида иштирокчиларга туман сайлов комиссияси томонидан тайёрланган методик қўлланмалар тарқатилди.

Мўъминжон Матюсупов, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига

сайлов ўтказувчи туман Сайлов комиссияси раиси

Янгиликни бўлишинг: