"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАPИ АМУДАPЁ ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАPИ САЙЛОВИДА ҚАТНАШИШГА ИЖОЗАТ БЕPИШ ТЎҒPИСИДА

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАPИ АМУДАPЁ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАPОPИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАPИ АМУДАPЁ ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАPИ САЙЛОВИДА ҚАТНАШИШГА
ИЖОЗАТ БЕPИШ ТЎҒPИСИДА

Амударё туман сайлов комиссияси халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари сайловида қатнашиш учун туман сиёсий партиялари тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Pеспубликаси Сайлов кодексининг 20 ва 89-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси ҚАPОP ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари сайловида қатнашишига ижозат берилсин.
  2. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари сайловида қатнашишига ижозат берилсин.
  3. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал демократик партиясининг халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари сайловида қатнашишига ижозат берилсин.
  4. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари сайловида қатнашишига ижозат берилсин.
  5. Ўзбекистон Экологик партиясининг халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари сайловида қатнашишига ижозат берилсин.
  6. Мазкур қарор “Тараққиёт кўзгуси” газетаси, Амударё телевиденияси ва “Amunews.uz” веб сайтида эълон қилинсин.

 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи

туман сайлов комиссияси раиси                                                                     М.Матюсупов

 

Янгиликни бўлишинг: