"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ВПЧ – одам попиллома вируси ҳақида биласизми?

Аёллар саломатлиги Ўзбекистон Pеспубликаси соғликни сақлаш соҳасининг устувор йўналиши ҳисобланади.  Шу нуқтаи назардан  бачадон бўйни саратони профилактикаси ва диагностикаси, аёлларнинг репродуктив саломатлигини асраш масалалари мамлакатимизда устувор йўналиш ҳисобланади. Ўзбекистон Pеспубликаси  Президентининг 2017   йил 29 мартдаги 2857-сонли «Ўзбекистон Pеспубликаси Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари  фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, «СанПин эпидемиология масалалари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа  қонуний ҳужжатлар талабларини бажариш ҳамда жаҳоннинг 102 мамлакатида ВПЧ  одам попиллома вирусига  қарши вакцинани муваффақиятли қўллаш мақсадида 2019 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Pеспубликаси Соғликни сақлаш вазирлиги Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ кўмагида бачадон бўйни саратонига олиб  келувчи ВПЧ га қарши эмлаш ишларини олиб бориш белгиланган.

Бачадон бўйни саратони аёллар орасида тарқалган саратон касалликлари ичида иккинчи уринни эгаллайди.

Хўш, бачадон бўйни саратони  нима?

Бачадон бўйни  саратони – бу хаёт учун хавфли  касалликдир. Агар вақтида даволанмаса, бу касаллик бачадон ичига томон ўсиб, илдиз ташлаши мумкин. Айрим вазиятларда  саратон тананинг  бошқа қисмларига ҳам тарқалади.

Бачадон бўйни саратонига  ВПЧ инфекциясининг   сурункали кечувчи маълум турлари сабаб бўлади, яъни, эрта жинсий алоқа, кўп жинсий шериклар, тамаки истеъмол қилиш оқибатида касаллик юқади ва ривожланади.
ВПЧ инфекцияси   кўпинча белгисиз кечади.

Касаллик белгилари асосан саратон ривож олганда намоён бўлади. Бачадондан бетартиб  қон кетиши ҳолатлари, оёқ, бел, тос  аъзоларида оғриқ пайдо бўлиши, чарчаш, вазн  йўқотиш, иштаҳа сустлиги, бачадон қинида  дискомфорт ва   ҳидли ажратмалар, оёқда шишиш аломатлари касалликнинг дастлабки белгилари ҳисобланади.

Касаллик ривож олганда эса оғир камқонлик, буйрак етишмовчилиги, фистулалар, лимфедема (шишиш пайдо болиши) кузатилади.

Туманимизда 2010 йил 1 январдан 31 декабргача бўлган оралиқда туғилган жами 1667 нафар қизларни 2019 йил 21 октябрдан 1 ноябрга қадар  ВПЧ вакцинаси билан эмлаш ишлари режалаштирилмоқда.

Ҳурматли ота-оналар! Аллоҳнинг марҳамати билан жисмингиздан унган фарзандингизнинг келажагига беэътибор бўлманг. Чунки бугунги қизларимиз вақт ўтиб, улғаядилар, оила қуриб, она бўладилар. Яъни, миллатимиз оналари! Уларнинг соғлиги эса баркамол авлод соғлигидир. Шу боис, қизларимизнинг саломатлиги учун ҳар биримиз масъул эканимизни унутмайлик.

 
Дилбар АЛЛАМБЕPГАНОВА,
ТТБ иммунолог шифокори.

Янгиликни бўлишинг: