"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

O’zLiDeP туман Кенгашининг ҳисобот конференцияси ўтказилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман Кенгашининг ХI конференцияси бўлиб ўтди.

14 октябрь куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказилган конференцияда O’zLiDeP туман Кенгаши аппарати масъуллари, партия аъзолари, депутатлар, бошланғич ташкилотлардан сайланган делегатлар иштирок этишди. Унда партиянинг сайловлардаги иштироки, белгиланган вазифалар, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгашининг ХII конференциясига фаоллардан делегатлар сайлаш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, O’zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарованинг ҳисоботи тингланди.    

Конференцияда O’zLiDeP туман Кенгаши томонидан 65 та бошланғич партия ташкилотлари ва 2875 нафар партия аъзолари билан биргаликда иш олиб борилаётгани, партия туман Кенгаши томонидан кўрсатилган номзодлардан Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгесига 1 нафар, туман Кенгашига 11 нафар депутат сайлангани таъкидланди.

Партиянинг туман Кенгаши аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарова ўз ҳисоботида партия сафига жорий йил давомида 1765 нафар аъзо қабул қилингани, янгидан 6 та бошланғич партия ташкилотлари ташкил этилганини айтиб ўтди. Шу билан бирга  сайловларга тайёргарлик кўриш жараёни партия аъзоларидан фаоллик ва ташаббускорликни талаб этиши, бу йилги сайловлар олдинги сайловлардан тубдан фарқ қилиши сабабли депутатликка номзодларнинг ишончли вакилларини, кузатувчиларни танлаш, сайлов округларида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш энг долзарб масалалардан ҳисобланиши таъкидланди.

Айтиш жоизки, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мулкдорлар қатлами, кичик бизнес вакиллари, тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассислар ҳамда ўз тадбиркорлиги ва ташаббускорлигини ривожлантириш эвазига халқ фаровонлигига эришишга ҳаракат қилаётган ижодкор, олимлар ва барча фуқароларнинг манфаатларини ҳамда сиёсий иродаларини ифодаловчи сиёсий ташкилот ҳисобланади.

Партиянинг бош мақсади сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг мазкур қатлами манфаатларини ҳимоялаш ва эртанги кунини таъминлашдир.

Бундан ташқари, давлатни бошқариш, жамиятда шаклланаётган қарашларга таъсир ўтказиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш, Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишда, юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлашда, миллатлараро ва фуқаролараро аҳиллик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида фаол қатнашиш ҳам партиянинг асосий мақсад ва вазифаларидан биридир.

Партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ҳам қизғин тарзда, атрофлича муҳокама этилди.  Шундан сўнг, 2015-2019 йиллар давомида ўтказилган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этган  партия аъзолари ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Санжар НАЗАPОВ, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -

O’zLiDeP туман Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби.

Янгиликни бўлишинг: