"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

“10 КУНДА ЭНГ КЎП ПАХТА ТЕPГАН ОИЛА” ТАНЛОВ-МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси “10 кунда энг кўп пахта терган оила” танлов-мусобақасини эълон қилган эди. Танлов-мусобақаси жорий йилнинг 27 сентябридан 7 октябрига қадар давом этиб, Қорақалпоғистон Pеспубликасининг 3 та ҳудуди бўйича ҳар бир ҳудуддан энг кўп пахта терган оилага “Спарк” русумли автомобиль совға қилиниши белгиланган эди.

Ушбу танлов-мусобақада туманимиздан 35 та оила фаол иштирок этишди ва Бўзёп овулидаги “Айтбой Отахон” фермер хўжалигидан Pобия Жуманиёзова оиласи туманда энг кўп пахта терган оила деб топилди.

Шунингдек, танлов-мусобақасида Босув маҳалласидан Қувондиқ Худойберганов оиласи 4816 кг., Тўлқин овулидан Дилноза Айтжонова оиласи кунига 122 кг.дан жами 3688 кг., Бешовул маҳалласидан Гуландом Ҳайитбоева оиласи 3572 кг., Қорамон маҳалласидан Саломат Собирова оиласи кунига 123 кг.дан жами 4938 кг., Дарё бўйи маҳалласидан Клара Норимбетова оиласи кунига 147 кг.дан жами 2945 кг., Бештом маҳалласидан Омонгул Аҳмедова оиласи 2467 кг.дан зиёд пахта теришга эришдилар.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, танлов-мусобақасида Бўзёп овулидаги Pобия Жуманиёзова оиласи кунига 450-480, ҳатто 493 кг. натижага эришиб, мусобақа пешқадамлари бўлишди ва танлов-мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичида иштирок этиш шарафига муяссар бўлдилар.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: