"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

“Зарбдор”лик фермерлар туманимизнинг юксак хирмонига 1834 тонналик ҳосил билан ҳисса қўшди

“Зарбдор” ММТП муҳандис техник ходимлари 23 та фермер хўжаликларига хизмат кўрсатади. Жами фермерларнинг 825 гектар пахта далаларига баҳорга чигит экиш мавсумидан то ҳосилни йиғиб-териб олгунгача бўлган барча агротехник тадбирлар ўз вақтида, сифатли бажарилгани боис, мўл пахта ҳосили етиштирилди. “Бозорбоев Зафарбек”, “Маҳбуба-Малоҳат”, “Озодбоева Дурдона” , “Умид Азимхўжа” фермер хўжаликлари шартномавий режаларини ошириб бажардилап. “Зарбдор”лик фермерлар туманимизнинг юксак хирмонига 1834 тонналик юқори навли пахта териб топшириб, муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Айни кунда ММТП таркибидаги фермер хўжаликлари далаларида 2500 нафар уюшмаган аҳоли вакиллари кунига ҳар бири 65-70 килограммдан пахта теришмоқда.

Туманимиз пахтакорларининг улкан ғалабасида бизнинг ҳам муносиб ҳиссамиз борлигидан мамнунмиз.

Мурод ИСКАНДАPОВ, “Зарбдор” ММТП раиси.

Янгиликни бўлишинг: