"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

Бўзсув канали 800 млн. сўм маблағ эвазига реконструкция қилинди

“Амударё давсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси жорий йилнинг бошида жами қиймати 13 млрд. 250 млн. сўмга яқин бўлган тендер савдоларида  иштирок этиб, ғолиб бўлган эди. 2019 йил учун ушбу маблағларнинг 6,5 млрд. сўмдан ортиқ қисми молиялаштирилиб, йил бошидан бери шу кунгача 6 млрд. 420 млн. сўмлик иш ҳажми бажарилди. “К-1 Қипчоқ”, “К-1 Қангли” коллекторларини таъмирлаш ва тиклаш, Нукус туманидаги “Дарсан” сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудида коллекторларини қуриш, Жумуртов  понтон кўпригининг қуйи қисмида сув тўғонларини қуриш каби ишлар шулар жумласидандир. Шунингдек, Амударё туманидаги “Чилпиқ”, “Бердақ”, Нукус туманидаги “Крет ўзак” корректорларини  таъмирлаш ва тиклаш, туманимиздаги “К-1-7” коллекторини реконструкция қилиш,  Бўзсув каналини реконструкция қилиш ва Манғит шаҳри ичидаги коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари ҳам “Амударё давсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси томонидан сифатли амалга оширилди.

“Амударё давсувмахсуспудрат” ДУКга Бўзсув каналини реконструкция қилиш учун жами 800 млн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Шундан жорий йилда 589 млн. сўм маблағ ажратилиб, шу кунгача каналнинг 5  км. қисми тўлиқ реконструкция қилинди.

Бўз сув каналидан туманимизнинг Жумуртов, Жумур овул, Оқ олтин, Тўлқин ва Чойкўл овул ҳамда маҳаллалари ҳудудида жойлашган аҳоли ва фермер хўжаликларининг ер майдонларига сув етказиб берилади. Жами узунлиги 15 км. бўлган, Амударёдан сув олиб, туманимиздаги 4065 гектар ер майдонларига сув етказиб берувчи мазкур каналнинг реконструкцияси жорий йилнинг март ойида бошланган эди.

Корхона ишчиларининг ҳамжиҳатликларидаги меҳнатлари натижасида 7 ой ичида режадаги иш ҳажми тўлиқ бажарилиб, мазкур каналнинг сув ўтказувчанлик даражаси бир неча баробар ортди.

Канал ҳудудида қазиш ишларини олиб бориш билан бирга каналнинг 2,15 км., 9,7км., 1,26 км., 1,19 км. ҳамда  1,31 км. қисмларига сув  иншоотларини қуриш ҳам кўзда тутилган. Мазкур ишлар ҳам корхона томонидан ўз вақтида ва сифатли амалга оширилди.

13 октябрь куни Бўзсув каналнинг 9,7 км. кисмидаги сув иншоотининг фойдаланишга топшириш маросими ўтказилди. Унда туманимиз ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман ирригация, мелиорация  ва қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари иштирок этди.

Мазкур сув иншооти 210,8 млн. сўмлик маблағ эвазига янгидан қурилди. Бўзсув каналида қурилган бу каби яна 4 та сув иншоотларининг асосий вазифаси сувни зарур миқдорда тақсимлаш ҳамда вегитация даврида қишлоқ хўжалиги экинларини ўз вақтида суғориш имониятини беради. Шунингдек, сув иншоотининг ишга тушиши натижасида суғориш ишлари вақтида дарёдан келаётган сув маълум муддатга тўсилиб, белгиланган меъёрига етганидан кейин ҳудуддаги далаларни электр ёки дизел насосларисиз суғориш имконияти пайдо бўлади.

Ғ.Ешниёзов

Янгиликни бўлишинг: