"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

“БЕШ ТАШАББУС – БЕШ ИМКОНИЯТ” ДЕБ НОМЛАНГАН ЁШЛАP ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан илгари сурган 5 та муҳим ташаббуси ижроси ижтимоий, маънавий- маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш, ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларда янги, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, хотин-қизларнинг касб-ҳунарларни эгаллаб, ҳаётда ўз ўринларини топишларига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ёшларнинг порлоқ келажаги, маънавиятимиз ривожи учун хизмат қилувчи 5 та муҳим ташаббусни амалиётга татбиқ этиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар кўлами тобора ортмоқда. Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши  ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни санъат, маданият, спорт-соғломлаштириш муассасаларига кенг жалб қилиш, ёшлар орасида ҳар қандай ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ва Президентимиз белгилаб берган 5 та ташаббус аҳамиятини тарғиб қилиш мақсадида шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Pеспубликамиз миқёсида “Беш ташббус – беш имконият” номли ёшлар фестивалини ўтказиш юзасидан қарор қабул қилган эди.

9 октябрь куни мазкур қарорга мувофиқ туманимизда ҳам ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда модератор Минаж Мамбетов, санъаткор, “Ниҳол” мукофоти совриндори Шираз Турсунбоев, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Улбўлсин Ўринбоева, ёш актриса Алима Pаматуллаева, ТАТУ 1-курс магистранти , “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Давид Қонарбоев, “Қарақалпақстан жаслары” газетаси мухбири Шукурбай Сийпатдинов, репортёр Каримжон Абибуллаевлардан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этишди.

Улар Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши масъул ходимлари билан биргаликда дастлаб  Манғит шаҳридаги 9 -сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлишиб, ўқувчилар билан учрашдилар. Фестивал доирасида “Сиз севган адабий қаҳрамонлар” мавзусида суҳбат ўтказилиб, мактабнинг тасвирий санъат синфларида тарбияланаётган болалар ижодий кўргазмаси намойиш қилинди. Меҳмонлар ўқувчиларнинг ижодий ишларига юксак баҳо беришди.

Фестивал доирасида “Тамара- Феруза” хусусий корхонасида  ёш аёл-қизлар билан касб-ҳунарнинг инсон ҳаётидаги ўрни, мамлакатимизда ёшлар тадбиркорлигига яратилаётган имкониятлар ҳақида мароқли суҳбат ўтказилди. Айтиш керакки, мазкур корхона ёш қизларни иш билан таъминлашда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Қиличбой овулидаги сунъий қопламали мини футбол майдончасида фестивал доирасида туманимиз мактаблари ўқувчиларининг футбол мусобақалари,  37-сонли мактабда эса ўқувчи қизлар ўртасида волейбол мусобақалари ўтказилди. Ғолиблар тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва ҳомийлар томонидан рағбатлантирилди.

Туманимиздаги 40-сонли мактабнинг 9-синфи ўқувчилари учун Давид Қонарбоевнинг компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш борасидаги маҳорат дарси ўқувчиларнинг билими ва тушунчалари янада кенгайишига хизмат қилди.

Фестивал доирасидаги яна бир тадбир Қипчоқ овулидаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида  бўлиб ўтди. Мактаб ўқувчиларидан ташқари кўплаб овул ёшларини жамлаган учрашувда тарғибот гуруҳи аъзоларининг муҳтарам Юртбошимиз илгари сурган 5 та ташаббус доирасида мамлакатимизда ва Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ишлар ва бундан кўзланган улуғвор мақсадлар ҳақидаги қилган маърузалари иштирокчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

Мактаб ўқувчилари намойиш этган концерт дастури бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган ғамхўрликлар уларнинг ҳаётида қандай намоён бўлаётганини яққол кўрсатди.

 “Беш ташаббус – беш имконият” деб номланган ёшлар фестивали доирасида ўтказилган барча тадбирлар амударёлик ёшларда улкан таассуротлар қолдирди.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: