"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

ЁШ ОИЛАЛАP ҲАМИША ДАВЛАТИМИЗ ЭЪТИБОPИДА

Ёшлар – келажагимиз, мамлакат тараққиётининг етакчи кучи.

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсатининг  устувор йўналишига айланди. Уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳаётда, фаолиятда, илм-фанда юқори натижаларга эришаётган ёшларни доимий рағбатлантириб, қўллаб-қувватлаш тизимли амалга оширилмоқда. Айниқса, ёш оилаларга кўрсатилаётган эътибор ёшлар ҳаётига аввало хотиржамлик, кўнгилларига қувонч бағишлади. Жорий йилнинг 11 сентябрь санасида қабул қилинган Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги 760-сонли Қарори ҳам мамлакатимизда истиқомат қилаётган ибратли ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Қарорга кўра, 2019 йилда мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга 2116 та арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредитлари асосида берилиши назарда тутилган.

Туманимизда эса ўтган 2018 йилда 3 та ана шундай ибратли ёш оилалар мавжуд имтиёзлардан фойдаланган ҳолда арзон уй-жойлар билан таъминланган эди. 2019 йилда эса ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этаётган, ўзлари фаолият юритаётган соҳаларда катта ютуқларни қўлга киритган 8 та ёш оиланинг  танлов асосида рўйхати шакллантирилиб, қурилиши тугалланиш арафасида турган “Ёшлар уйи”дан квартира билан таъминланишлари учун ҳужжатлари тахт қилиб қўйилди.

Хўш, “Ёшлар уйи”дан квартира соҳиби бўлган ёш оилалар учун қандай имтиёзлар мавжуд?

Аввало шуни айтиш керакки, Қарорда айтилишича, 2019 йилда қурилаётган уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65 фоизигача бўлган қисми ЎзЁИ маблағлари ҳисобига  7 йил муддатга Ўзбекистон Pеспубликаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг бўлган фоизли ставкада ссуда тариқасида ажратилади.

Шунингдек, Қарорла қайд этилишича, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли ипотека кредитлари беришда бир қатор имтиёзлар белгиланган. Яъни, ипотека кредити бўйича биринчи беш йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган Ўзбекистон Pеспубликаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдордаги фоизларнинг 25 фоизи ЎзЁИ маблағлари ҳисобига тўланади.

Бу каби имтиёзлар мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, ўзлари ишлаёётган соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, спортда, санъат ва маданиятда, иқтисодиётда ҳамда бошқа соҳаларда катта ютуқларни қўлга киритаётган намунали ёш оилалар учун нафақат имтиёз, балки ҳам маънавий рағбат, ҳам юксак эътибордир.

Маҳмуд ШЕPМЕТОВ, ЎзЁИ туман Кенгаши раиси.

Янгиликни бўлишинг: