"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

МАPPА САPИ ДАДИЛ ҚАДАМЛАP ТАШЛАНАЯПТИ

Пахта йиғим-терими қизғин тус олган шу кунларда Амударёлик пахтакорлар ҳам зўр ғайрат намуналарини кўрсатиб меҳнат қилмоқдалар.

Ҳозирги кунда туманимиз пахта далаларида фермер хўжаликларининг 8000 нафарга яқин теримчилари ва 15000 нафарга яқин ташаббускор, кўнгилли теримчилар фидокорона меҳнат қилмоқдалар. Уларнинг ғайрат-шижоатлари туфайли шу кунгача туман бўйича 26 минг тоннадан зиёд “Оқ олтин” терилиб, бу борадаги шартномавий режа 82 фоизга бажарилишига эришилди.

Туманимизда пахта йиғим-теримининг жадал суръатларда олиб борилишига муносиб ҳисса қўшаётган илғор фермер хўжаликлари сафи кун сайин кенгайиб бораяпти.

Жумладан Бўз ёп овулидаги Айтбой Отахон фермер хўжалиги пахтакорлари терим суръатини кун сайин ошириб, илғорлар сафида боришаяпти. Ушбу фермер хўжалигида шу кунгача шартномавий режадаги 228 тонна ўрнига 200 тоннага яқин пахта тайёрланди. Хўжалик пахтакорлари тез кунлар ичида албатта кўзланган маррани ҳам эгаллашга муваффақ бўладилар.

Фермер хўжалигининг  илғор теримчиси Шаҳло Каримбоева оиласи айни кунда туманлараро ташкил этилган кўпмингкилограммчилар мусобақасида фаол иштирок этаяпти.

Шунингдек, туманимизнинг Қиличбой овулидаги Яқуббой Аширов фермер хўжалигида ҳам пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан олиб борилаяпти. Ушбу фермер хўжалигида 81 нафар пудратчи ва овулнинг  кўплаб ёрдамчи-теримчилари пахта йиғим-теримида фаол иштирок  қилишаяпти.

Яқуббой Аширов фермер хўжалиги шу кунгача туманимизнинг “Оқ олтин” хирмонига 213 тоннадан зиёд пахта топширишга эришди. Пахта йиғим-теримида фермер хўжалигининг Pавшаной Давлатмуродова, Янгилжон Pахимова, Каромат Болтабаева ва Айсауле Ермуханова сингари чевар теримчилари бошқаларга намуна бўлмоқдалар.

Туманимиз пахта хирмонининг юксалишига Хитой овулидаги Ўразимбетов Қаҳрамон фермер хўжалиги пахтакорлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Айни кунда фермер хўжалигида 47 нафар ижарачи ва 55 нафар уюшмаган аҳоли ҳисобидан келган ёрдамчилар пахта теримида фаол иштирок этмоқдалар.

Фермер хўжалиги шу кунгача давлат хирмонига 110 тоннадан зиёд пахта топшириб, йиллик шартномавий режасини салкам 90 фоизга бажаришга эришди.

Айни кунда туманимизнинг барча фермер хўжаликларида пахта йиғим-терими жадал суръатларда давом этаяпти, марра сари дадил қадамлар ташланаяпти.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: