"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

География фани ойлигида ўқувчилар янада кенгроқ билим ва маълумотларга эга бўлишди

Умумтаълим мактабларида мунтазам ўтказиб бориладиган фан ойликлари давомида ўқувчиларнинг билимлари мустаҳкамланади. Фанга бўлган қизиқишлари янада ортиб, тушунчалари кенгаяди.

Тумандаги 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида сентябрь ойи мобайнида география фани ойлиги ўтказилди.

2 октябрь куни мазкур фан ойлиги якунларига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди ва унда мактаб ўқувчилари фаол иштирок этишди. Мактабда фанга доир ўқув адабиётлар, қўлланмалар, буклетлар, ўқув қуроллари ва бошқалардан кўргазма ташкил қилинди. Фан бўйича илғор педагогик технологиялар асосида очиқ ўқув машғулотлари ўтказилиб, ўқувчиларнинг билимлари мустаҳкамланди. Мактабнинг 7-синф ўқувчилари эса “Буюк география” деб номланган беллашувда фан бўйича ўз билимларини синаб кўришди. Шунингдек, тадбирга қувноқлик киритиш учун шўх рақслар, табиат ҳақидаги шеърлар, саҳна кўринишлари ижро қилишди.

Фан ойлиги доирасида ўтказилган тадбирлар давомида мактаб ўқувчилари дунё мамлакатлари, уларнинг харитадаги жойлари, буюк алломалар, табиат ҳақида янада кенгроқ билим ва маълумотларга эга бўлишди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: