"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Ёшлар – КЕЛАЖАК БУНЁДКОPЛАPИ

Мен 2011 йилда олий ўқув юртини тугатиб келганимдан сўнг, 31-сонли мактабда тарих фани ўқитувчиси бўлиб иш бошладим. Ёшлар иттифоқи ташкил қилингач, 2017 йилда мактабнинг бошланғич ташкилоти етакчиси қилиб тайинландим.

Бу вазифа зиммамга янада каттароқ масъулият юклади. Чунки етакчи бўлиш кенг қамровли билим ва малакани талаб қилади. Шу сабабли фаолиятимни дастлаб ўз устимда ишлашдан бошлаб, изланишда давом этдим. Ёшларни ҳам янгиликлар яратишга, интилувчан бўлишга ундадим, турли йўналишларда уларнинг иқтидорларини юзага чиқаришга ҳаракат қилдим.

Таълим муассасасида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкиллаштириш, билимларини ошириш, инновацион ғоялар, лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ва Президентимиз томонидан жорий қилинган 5 та ташаббус бўйича турли тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Ҳозирги пайтда ҳафтанинг белгиланган кунлари ёшларга ўқув машғулотлари ўтказилиб борилади. Билим масканида “Заковат”, “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” ҳамда “Китобхон” танловларини ўтказиш ҳам анъанага айланди.

Мактабда муҳим саналар муносабати билан ҳар йили иншолар, расмлар кўрик-танловлари, кўргазмалар ташкил қилинади. Бундан ташқари, “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги тизими намунали йўлга қўйилди. Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан оламшумул ишлар амалга оширилди, десак муболаға бўлмайди. Кўплаб қобилиятли ёшлар аниқланди, истеъдодлар кашф қилинди. Қилинаётган ишлар эса эътироф этиб келинмоқда.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган қатор лойиҳаларимиз навқирон авлод вакилларини изланишга, ўз устида тинимсиз ишлашга, янги марраларни эгаллашга ундайди. Ёшларнинг турли йўналишларда эришаётган ютуқлари уларни ҳаётда янада олға қадам ташлашга ундайди. Улар онгу-шуури ва тафаккурига миллий истиқлол ғоясига садоқат, Ватан тақдирига дахлдорлик, эл-юртнинг эртаси учун масъулият туйғусини сингдириб бориш, янги марралар сари руҳлантириш эса биз етакчиларнинг зиммамиздаги масъулиятли вазифалардан бири ҳисобланади.

Орзулар инсонни олға етаклайди. Эзгу орзуларим ва истакларим жуда кўп. Истиқлол берган чексиз имкониятлардан фойдаланиб, уларни рўёбга чиқаришга астойдил интиламан. Фурсатдан фойдаланиб, барча ўқитувчи ва мураббийларни касб байрамлари билан табриклайман!

Шаҳноза Хўжамуродова, 31-сонли мактаб

ёшлар етакчиси.

Янгиликни бўлишинг: