"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ БОЛАЛАP МАКТАБЛАPИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Шу йил 1 октябрда мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора - тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди. Эндиликда қарорга мувофиқ Ўзбекистон Pеспубликаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги техник ижодиёт, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича “Баркамол авлод” республика болалар марказлари негизида Pеспублика “Баркамол авлод” болалар мактаблари, Қорақалпоғистон республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги ахборот- ресурс марказлари негизида “Болалар кутубхоналари”, 2020- 2023 йилларда эса Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тизимли равишда болалар туризмини ривожлантириш мақсадида “Баркамол авлод” болалар мактаблари ҳузурида 100- 200 ўринли “Болалар сайёҳлик базалари” ташкил этилади.

Қарорга мувофиқ “Болалар кутубхоналари” умумтаълим муассасалари кутубхоналарига амалий ва услубий ёрдам кўрсатади, ўқувчиларнинг миллий ва жаҳон болалар бадиий адабиётлари дурдона асарларига бўлган эҳтиёжини аниқлаб, уларнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган тарғибот – ташвиқот ишларини амалга оширади, маданий – маърифий тадбирларни ташкил этишга кўмаклашади.

“Болалар сайёҳлик базалари” эса “Баркамол авлод” болалар мактабларининг “ёш сайёҳ”, “ёш экскурсовод”, “ёш ўлкашунос” тўгараклари аъзолари учун ўлкамиз тарихи, қадимий ва муқаддас қадамжолар, миллий урф – одатларимиз билан яқиндан таништиришга , атроф- муҳитни муҳофаза қилишга ва асрашга, болалар ўртасида экология ҳамда саёҳат қилиш маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.Ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш, бунда уларнинг санъат,спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишларини ошириш ҳамда қизларни ижтимоий ҳаётга фаол тайёрлаш мақсадида қабул қилинган мазкур Қарор мамлакатимизда ёш авлод таълим – тарбиясида муҳим бурилиш ясаши табиий, албатта.Боиси, янгидан ташкил этилаётган мактабдан ташқари таълим муассасалари зиммасига болалар қамровини ошириш, ўқувчилар қизиқишларига кўра тўгараклар ни ташкил этиш ва доимий фаолият олиб боришини таъминлаш, болаларда касбни эгаллаш бўйича дастлабки билим ва кўникмаларни шакллантириш каби муҳим ва жуда долзарб , жуда кўп вазифалар юкланган. Қарор билан батафсил танишган киши ёш авлод келажаги учун мамлакатимизда ғамхўрликлар кун сайин кучаяётганини чуқур ҳис қилиши тайин.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: