"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

КАСБ ШАPАФИ

Мен 2001-2005 йилларда Нукус давлат педагогика институтини “География ва иқтисодий билим асослари” фанлари ўқитувчиси ихтисослиги бўйича тугатдим. 2005 йилдан бери 30-сонли мактабда ўқувчиларга дарс бериб келаяпман.

Бу орада неча-неча ёшлар мактабни тугатиб, мустақил ҳаётга учирма бўлишди. Ораларида менинг ихтисослигимни танлаб, ўқитувчилик қилаётганлари, турли мутахассисликларни эгаллаб, юртимизга ҳалол хизмат қилаётганлари бисёр.

Қорақалпоғистонда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” бўлдим. “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ҳозирги вақтда ўқувчиларимга пухта билим бериш билан чекланмай, Қорақалпоғистоннинг ва туманимизнинг география ва иқтисодий билим асослари фанлари ўқитувчиларига тренерлик қилиб, таълимдаги, мазкур фанларни ўқитишдаги янгиликларни, янги услубларни, дарсни самарали ташкил этиш борасида ўз тажрибаларимни ўргатиб бораяпман.

Кейинги йилларда таълим соҳасига мамлакат ҳаётини ҳал қилувчи омил сифатида қаралмоқда, ўқитувчилар меҳнати муносиб баҳоланмоқда.

Бу барча ўқитувчилар қатори мени ҳам янада қунт билан ишлашга руҳлантираётир.

Фурсатдан фойдаланиб, халқимизнинг ҳурмат-эътиборидаги мўътабар касб эгалари – барча устозларни, мураббийларни касб байрамлари билан қутлайман!

Отабек Тажиев, 30-сонли мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: