"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

12-СОНЛИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА ПPЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ 5 ТА ТАШАББУСИГА УСТУВОP ВАЗИФА СИФАТИДА ҚАPАЛАДИ

Туманимиздаги 12-сонли умумтаълим мактаби

616 нафар ўқувчи ўринга мўлжалланган бўлиб, айни кунда ўқув муассасасида 630 нафар ўқувчи-ёшлар 60 нафардан зиёд тажрибали ўқитувчилардан таълим-тарбия олишмоқда.

Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси Маҳмуджон Қутлимуродов раҳбарлик қилаётган мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчи-ёшлар қатор ютуқларга эришмоқдалар. Хусусан, фанлар олимпиадасининг туман ва республика босқичида чизмачилик фани ўқитувчиси Мақсуда Авезованинг ўқувчилари бир неча йиллардан буён ғолибликни қўлдан бермай келишмоқда.

2017-2018 ўқув йилида инновацион олимпиадада чизмачилик фанидан мамлакат миқёсида фахрли 1-ўринни эгаллаган Зебо Омонбоева ўтган ўқув йилида фанлар олимпиадасида чизмачилик фанидан Қорақалпоғистон Pеспубликаси ғолиблигини қўлга киритди.

10-синф ўқувчиси Ўткиржон Соатбоев фанлар олимпиадасида география фанидан Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида муваффақиятли иштирок этди.

Салкам 1000 тага яқин бадиий адабиётларга эга мактаб кутубхонаси ҳамиша китобхон ёшлар билан гавжум бўлади. Мактаб жамоаси 2018 йилда “Доно китобхон” танловининг туман босқичида фахрли 3-ўринни эгаллади. “Китобхон ўқитувчи” танловида ёш ўқитувчилар жамоаси фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Мактаб ёшлар етакчиси Нигора Саидмуродова эса “Энг билимдон ёшлар етакчиси” деб тан олиниб, Диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мактабда мусиқа фани ўқитувчиси Шуҳрат Муродов мусиқа ва анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича тўгарак машғулотларини йўлга қўйган.

Информатика фани бўйича Зуҳра Юсупова, Муҳиддин Тўхтабоев, Баҳром Авезов каби ўз касбининг фидойиси бўлган мутахассис-ўқитувчилар ҳам бошқаларга ўрнак бўлмоқда.

Мактабнинг спортсевар ёшлари волейбол, баскетбол, мини футбол турлари бўйича туман миқёсидаги умумтаълим мактаблари жамоалари ўртасида фахрли 1-ўринларни эгаллашди. Ёшлар ўртасида тумандаги тўртта секторлар бўйича ўтказилган мусобақаларда эса мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси спортнинг ҳам енгил атлетика, ҳам белбоғли кураш турлари бўйича фахрли 2-ўринни, “Ёшлар шахмат тахтаси” республика турнирида эса 6-синф ўқувчиси Соҳиба Аширова 3-ўринни эгаллади.

2018-2019 ўқув йилида мактабни тугатган 29 нафар ёшлар орасида чеварлик, тўқувчилик каби ҳунарларни эгаллаб, иш бошлаган, олий ўқув юртларида ўқишни давом эттираётган билимдон ёшлар ҳам талайгина.

Мактаб педагогика жамоаси ва ўқувчи-ёшлар эришаётган барча ютуқлар негизида Президентимиз томонидан ёшлар таълим-тарбияси соҳасини янада юксалтиришга қаратилган 5 та муҳим ташаббусни тизимга татбиқ этиш борасида олиб борилаётган ишлар ўз ифодасини топмоқда.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: