"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ЮКСАК МУКОФОТЛАP МУБОPАК!

Мамлакатимизда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни тантанали нишонланди, шу баробарида туманимизда ҳам. Эл-юрт ардоғидаги ўқитувчилар, ўз  соҳаларининг фидойилари бўлган мураббий-устозлар Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Pеспубликалари фахрий унвонлари, орден ва медаллари ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.

Шу муносабат билан 30 сентябрь куни Нукус шаҳридаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгесининг раиси М.Ерниязов юртимизда таълим соҳасини ривожлантириш, малакали кадрларни тайёрлашдек шарафли вазифани адо этишга қўшган муносиб ҳиссаси, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишдаги улкан хизматлари учун давлатимизнинг ва Қорақалпоғистон Pеспубликасининг фахрий унвонлари, орден ва медаллари, кўкрак нишонлари билан тақдирланган ўқитувчи ва мураббийларга ушбу мукофотларни тантанали равишда топширди.

Мукофотланганлар орасида “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари масъул котиби, отахон журналист Алламберган Жуманиёзов, туман халқ таълими бўлими раҳбари Отабек Йўлдошовлар ҳам бор.

Устоз журналист Алламберган Жуманиёзов Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми Қарорига кўра, “Қорақалпоғистон Pеспубликасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан, туман халқ таълими бўлими раҳбари Отабек Йўлдошов “Ватан фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Устоз-журналист Алламберган Жуманиёзовни, ёшларнинг севимли устози, халқ таълими ва она Ватан фидойиси Отабек Йўлдошовни ҳаётларидаги ушбу қувончли кун билан муборакбод этамиз. Ёш авлод таълим-тарбияси, маънан баркамоллиги йўлидаги фаолиятларида муваффақият, соғлик тилаймиз.

“Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари,

Амударё телевидениеси ижодий жамоалари.

Янгиликни бўлишинг: