"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

ТУМАН ҲОКИМИ СУЛТОНБОЙ ЙЎЛДАШЕВ ЁШЛАP БИЛАН УЧPАШДИ

Юртимизда бугунги кунда  ёшларга бўлган эътибор,  уларнинг порлоқ келажакларини қуришлари учун яратилаётган имкониятлар эътирофга лойиқдир.  Ҳукуматимиз томонидан ёшларнинг комил инсон  бўлишлари учун кенг шарт-шароитлар яратилмоқда.  Туманимизда ҳам ёшларни қўллаб- қувватлаш,  уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш ва шу каби бошқа йўналишларда ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу йил  30 сентябрь куни туман ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг ёшлар билан учрашуви ҳам шу мақсадга қаратилди.  Учрашувда туманимиз ҳокими ёшларнинг барча соҳалар бўйича фикр-мулоҳазаларини,  таклифларини эшитди, бундан ташқари, уларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглаб, ечим топишга ҳаракат қилишга ваъда берди.  Жумладан,  31-мактаб 9-синф  ўқувчиси Мафтуна Гулманованинг  туманимизда Ахборот ресурс маркази ташкил этиш таклифи,  87-мактаб 9- синф ўқувчиси Қундузбек Йўлдошевнинг Мўйноқ туманига саёҳат қилиш таклифи барчанинг эътиборини тортди.  Шунингдек,  спорт майдончаларини қуриш,  янги иш ўринлари яратиш каби муаммолар ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Суҳбат давомида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ёшларни яхши ўқиб билим олишга,  бўш вақтларидан унумли фойдаланишга,  ҳар доим олға интилишга даъват қилди.

Учрашувда ҳоким ва ёшлар ўртасида  жуда самимий,  мазмунли ва очиқ суҳбат бўлиб ўтди Ушбу учрашув ёшларга юқори мотивация бергани, кўпроқ интилиб, ўзларининг ёрқин келажагини яратишига руҳлантиргани билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Янгиликни бўлишинг: