"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

ЎҚИТУВЧИЛАP ОPАСИДА ФУТБОЛ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчи ва мураббийларнинг фаоллигини ошириш ва спортга қизиқишларини юксалтириш мақсадида яқинда Манғит шаҳридаги марказий ўйингоҳда халқ таълими тизими ходимлари орасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.Мусобақада устоз ва мураббийлар ҳудудлар бўйича жамоаларга бўлиниб, ўзаро куч синашдилар.

Муросасиз кечган баҳсларда Ўрта қалъа овулида жойлашган таълим муассасалари ходимлари биринчи, Тўлқин овулида жойлашган таълим муассасалари ходимлари иккинчи, Манғит шаҳри ҳудуди таълим муассасалари ходимлари эса учинчи ўринни енгиб олдилар .

Мусобақа ғолибларига таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман кенгаши томонидан "Фахрий ёрлиқ " ва эсдалик совғалари топширилди.

1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати ўтказилган спорт мусобақаси барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: