"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Сузиш бўйича мусобақада таълим тизими ходимлари иштирок этишди

Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан таълим тизими ходимлари иштирокида сузиш бўйича мусобақа ўтказилди. Тумандаги Сув спорти саройида ўтказилган мусобақада аёл-қизлар 25 метр, эркаклар 50 метр масофага сузиш бўйича куч синашдилар.

Мусобақаларда аёл-қизлар орасида 45-сонли мактабдан қатнашган Задира Сундетова фахрли 1-ўринни, 38-сонли мактабдан Озода Аҳмедова 2-ўринни,  42-сонли мактабдан Гулбарчин Чоршамова 3-ўринни эгаллашди. Эркаклар ўртасидаги мусобақаларда эса 57-сонли мактабдан Баҳром Йўлдошев 1-ўринни, 67-сонли мактабдан Ислом Болтабаев 2-ўринни, 64-сонли мактабдан Тўлқинжон Алламберганов  3-ўрин ғолиблигини қўлга киритишга муваффақ бўлдилар. Мусобақа ғолибларига Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши томонидан «Фахрий ёрлиқ» ва совғалар берилди.

Сув спорти саройида ўтказилган сузиш мусобақалари жуда қизиқарли ўтди.

У.Абдураҳмонов,
Таълим, фан ва маданият ходимлари  касаба
 уюшмаси туман кенгаши раиси.

Янгиликни бўлишинг: