"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

ТАНИҚЛИ ҲОФИЗЛАP “АЙТИШУВ”ГА ЧИҚДИЛАP

Халқимизнинг асрлар давомида шаклланган миллий санъатининг тарбиявий аҳамиятидан кенг фойдаланиш, тарғиб этиш ва замонавий, қардош халқлар қўшиқларидан аҳолини баҳраманд қилиш мақсадида туман Маданият бўлими томонидан амалга оширилаётган “Айтишув” лойиҳаси қисқа фурсатларда ўз мухлисларига эга бўлди. Айниқса, лойиҳа Амударё телеканали орқали тасвирга олиниб, мунтазам намойиш этиб борилаётгани мазкур дастур туманимиздан ташқари бошқа ҳудудларда ҳам санъатсеварларнинг эътиборини тортмоқда.

Шу йил 16 сентябрь куни туманимиздагина эмас, балки республика миқёсидаги кўрик-танловларда совринли ўринларни эгаллаб келаётган таниқли санъаткорлар, мумтоз ашулаларни маромига етказиб ижро қилиб, эл кўнглидан жой олган икки нафар таниқли ҳофиз 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби мураббийи Бахтиёр Жўллибоев ва қишлоқ хўжалиги ходими Чоршам Яхшимуродовлар “Айтишув” дастурида саҳнага чиқдилар.

Дастур дастлаб мумтоз ашулалар ижросидан бошланиб, ота-она, Ватан, тинчлик, эзгуликни мадҳ этувчи, қардош халқлар қўшиқларини, эркин мавзуларда қўшиқлар айтиш билан давом этди.

Туман Маданият бўлими томошалар залида бўлиб ўтган концерт дастурини барча томошабинлар зўр эътибор билан тингладилар ва санъаткорларни олқишлаб, руҳий мадад бериб турдилар.

Жонли ижродаги “Айтишув” барчада ўчмас таассуротлар қолдирди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: