"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

СОҒЛОМ ЯШАЙ ДЕСАНГИЗ...

Кейинги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида аҳоли сонига нисбатан умумий касалланиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди, кейинги икки йилда оналар ўлими кузатилмади, болалар ўлими камайди. Касалликларга қарши эмлашлар ўз вақтида ўтказилаётгани туфайли болалар орасида ўткир юқумли касалликлар кескин камайди.

Аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини, гигиеник кўникмаларини шакллантириш мақсадида ҳар пайшанба куни туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан Манғит деҳқон бозори ҳудудида “Саломатлик майдончалари” ташкил қилиниб, антропометрик ўлчовлар, саволнома, махсус текширувлар асосида ноинфекцион касалликларни келтириб чиқарувчи омиллар аниқланиб, тезкор консультациялар, тиббий ёрдамлар берилмоқда. Ҳар жума куни умумтаълим мактаблари, маҳаллаларда соғлом овқатланиш хусусида тадбирлар, ҳар шанба куни фаол юриш ва гимнастрада, велосайр тадбирлари ўтказилмоқда.

Бу каби саъй-ҳаракатларимиз аҳолининг ўз соғлигига масъулияти ошишига, тиббий билимлари кенгайиб, соғлом турмуш кечиришига хизмат қилаяпти.

Инсоннинг бахтиёр турмуш кечириши – унинг соғломлик даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ. Ана шундай эзгу мақсад йўлида меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларига, барча юртдошларимизга соғлом яшаш бахти насиб этсин!

Жумабой ЯВҚАШЕВ, туман Тиббиёт

бирлашмасининг ташкилий-услубий бўлими мудири.

Янгиликни бўлишинг: