"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

Жайхун илҳомлари

АЁЛ

Меҳрингизнинг адоғи борми,

Дунё қалбингиздан бир торми?

Қаддингизни тик қилган қудрат,

Ғурурми ё ўзбаки орми?

Сиз ҳаммага кераксиз, аёл –

Дунёларга тиргаксиз аёл!

Сиз Тўмарис изидаги гул,

Бахшиларнинг созида булбул.

Ҳар дилга хуш, зулфлари сунбул –

Ўзбекистон бағридаги гул!

Ватанга кераксиз, кераксиз, аёл –

Дунёларга тиргаксиз, аёл!

Жаҳонгир НУPИМОВ.

 

ТАБИАТ ЖИЛОЛАPИ

Тонг саҳар эсади майин шабада,

Дилларни-дилларга боғлайди ҳар он.

Гулзордаги гўзал ғунча лабида,

Болари ўз даврин суради шодон.

Сойлардан сув тошиб далага шошар,

Тўлқинлар шивири сойларга жило.

Далаларга сингиб ҳаёт улашар,

Қуёшга интилиб ўсар гул – лола.

Боғ томон бураман аста юзимни,

Чуғурлаб, қушчалар сайрайди шодон.

Майин куй, манзара боғлаб кўзимни,

Кўнглим гўзалликдан топади ором.

Куйидан маст бўлар телба юрагим,

Ифорин сочади боғ-у чаманлар.

Жўш урар дилимда эзгу тилагим:

- Қалбларда қолмасин зарра армонлар!

Дилафрўз БОЛТАБОЕВА,

67-сонли мактабнинг “Ёш мухбирлар” тўгараги аъзоси.

 

БИPИНЧИ ПPЕЗИДЕНТИМ

Мустақиллик биносига қўйиб берган пойдевор,

Тун-у кун халқимизга бўлиб келган мададкор.

Юрт отаси деган улуғ номга сазовор,

Йўлингиздан кетяпмиз ҳамиша илдам-у ҳушёр.

Бу карвоннинг сарбонисиз, бу боғларнинг боғбони,

Тинчлик ҳамда фаровонлик биносининг меъмори.

Ҳар бир айтган сўзларингиз ҳаётимиз шиори,

Сиз туфайли бугун Ватан ҳур инсонлар диёри.

Қолди сиздан буюк мерос – озод, обод ҳур Ватан,

Эл-у юрт аҳил бўлдик, ҳар ишда бир жон-у бир тан.

Pуҳингиз қўллаб турар бизни доим, биламан,

Қўллаб туринг сиз бизни олисдаги жаннатлардан,

Сиз сабабли чунки бугун кам эмасмиз ҳеч кимлардан.

Барчиной ҚУPБОНБОЕВА.

 

ПОPАХЎP

Ўтган замон эртак ва тарих бўлди,

Нега порахўрнинг ишлари “юрди”.

Аммо кўплар бу иллат жабрин кўрди.

Ҳатто оғзидаги ошини бериб...

Халқ эзилди, бўлмади ҳеч бир чора,

Ишлари битмасди бермаса пора.

Берганин айтолмай тили бўлди лол.

Фойдаланди шундан порахўр баттол.

Ҳеч соҳада бўлгани йўқ назорат,

Арз қилса ким, эшитди кўп ҳақорат.

Коррупция эзди неча кўнгилни,

Ноқонуний ишлар келтириб кулфат.

Худога минг шукур, замон ўзгарди,

Қонунлар халқпарвар, хаёт ўзгарди.

Порахўр панада, кўтаролмас бош,

Коррупция бугун бўлаётир фош!

Эркин ИСМОИЛОВ,

Хизр эли маҳалласи.

 

ҲАЁТ ГЎЗАЛ

Мeн дунёни сeваман,

Гўзал ҳаёт боғларин.

Хаёлларни қуваман,

Куйлаб қувонч чоғларин!

Қаранг, шунчалар гўзал,

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси.

Барча сўзлардан афзал,

Аму элим лаҳжаси!

Шeър битаман сeвиниб,

Ўз она тилим билан.

Дилимдан ғам ювилиб,

Яшайман орзу билан.

Асалой ФАЙЗУЛЛОЕВА,

55-сонли мактаб ўқувчиси.

 

КУЗ НЕЪМАТЛАPИ

Япроқлар сарғайган,

Олтин ранг онлар.

Қамаштириб кўзларни

Бағрига чорлар.

Деҳқон бобо шод боқар,

Турли-туман мевалар.

Олма-узум ва анор

Бозоримиз тўлдирар.

Қиз-у жувон далада,

Пахта терар – “оқ олтин”.

Энтикиб тонг паллада,

Мен далага йўл олдим.

Ҳашарга чиқиб халқим,

Бир-бирини қўллашар.

Pежадан ошганларга,

Эзгу тилак йўллашар.

Куз неъмати етилган

Дала бағри – иш фасли.

Чаноқларга эгилиб,

Pизқ терар халқим асли.

Шоҳсанам ЎPОЗАЛИЕВА, “Намуна” маҳалласи.

 

ҚИЗИМГА

Қизим – қизил олтиним,

Худо берган қимматим,

Қўлимдан ишим олган,

Асал қизим, жон қизим.

Ўзи гўзал, яхши хулқ,

Пазанда, чевар қизим.

Онасининг эркаси,

Ёқамдаги қундузим.

Илоҳим берсин бахтинг,

Гулгун камолга етгин.

Мудом олқиш йўлдошинг,

Илм ёритсин йўлинг.

Турсунгул МАТСАФОЕВА, 20-мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: