"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

ФУҚАPО МУҲОФАЗАСИГА ОИД КЎPГАЗМАЛИ ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАP ЎТКАЗИЛДИ

Шу йилнинг 10 сентябрида Қиличбой овул фуқаролар йиғинидаги Маданият марказида туман фавқулодда вазиятлар бўлими туманимиздаги овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг масъул ходимларини жалб қилган ҳолда кўргазмали “Маҳалла фуқаро муҳофазаси куни” ўқув-амалий семинарини ўтказди.

Тадбирга туманимиздаги корхона ташкилот, муассасалар раҳбарлари, мавжуд 49 та ОФЙ, МФЙ раислари ва профилактика инспекторлари ёрдамчилари иштирок этди.

Туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, майор Б.Нурматов тадбирнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад ҳақида гапирди. Қиличбой овул фуқаролар йиғини раиси Б.Қодиров ҳудуд ҳақидаги умумий маълумотларни ва фавқулодда вазиятлар содир бўлганда “Маҳалла фуқаро муҳофазаси тузилмалари аҳолини муҳофаза қилишга қай даражада шайлиги хусусида йиғилганларга тушунтириб ўтди.

Шундан кейин иштирокчиларга фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда аҳолини муҳофаза қилишда фойдаланиладиган қидирув-қутқарув техникалари, асбоб-анжомлар кўргазмаси намойиш этилди. Шунингдек, зилзила содир бўлиб, бино ичида одам қолиб кетганда, ёнғин келиб чиққанда ва табиий газ қувури ёрилганда қандай ишлар қилиниши лозимлиги мутахассислар томонидан амалда кўрсатиб берилди.

Кўргазмали ўқув-амалий семинар иштирокчилари фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазасига оид кўпгина билимларга эга бўлдилар.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: