"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

ЯНГИ ҚОНУНЛАP ТАPҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва меҳнат шароитлари яратишга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу йил август ойида қабул қилинган Ўзбекистон Pеспубликасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазийқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари бу борадаги саъй-ҳаракатларни янги босқичга кўтаришга асос бўлиши аниқ.

“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг  ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги янги Қонун гендер тенгликни таъминлашга, яъни хотин-қизлар ва эркакларга давлат томонидан тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатланишига хизмат қилади. Бу борадаги муносабатларни тартибга солишга хизмат қилувчи ушбу Қонун 7 та боб ва 32 та моддадан иборат. Қонунга кўра, хотин-қизлар ва эркакларга давлат томонидан тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатланади, уларни жинси бўйича камситишга йўл қўйилмайди. Агар шундай ҳоллар содир  этилса, қонуннинг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик деб номланган 29-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Ушбу қонуннинг 28-моддасида жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш фактлари устидан шикоят қилиш тартиби белгиланган. Яъни агар шахс ўзини жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишга дучор этилган деб ҳисобласа, ваколатли органларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эги. Бунда камситилган шахсдан давлат божи ундирилмайди, ишларни судларда кўриш чоғида адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизматларга ҳақ тўлаш уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланади.

“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади хотин-қизларни турмуши, иш жойлари, таълим муассасалари каби жойларда тазйиқ ва  зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, уларнинг олдини олишдаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар кўрсатиб ўтилган.

Мазкур қонунларни ўқиб-ўрганиш - аёл-қизларнинг жамиятда ўз ҳақ-ҳуқуқларини теран англашига, ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошишига хизмат қилади.

Шу йил 9 сентябрь куни туман Тиббиёт бирлашмасида ушбу қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда бирлашма масъул ходимлари, шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда туман ҳокими муовини, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, туман Ички ишлар бўлими  хотин-қизлар билан ишлашиш катта инспектори Д.Шарипова, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори ёрдамчиси Ж.Холмуродов, туман Тиббиёт бирлашмаси ташкилий услубий бўлими мудири Ж.Явқашевлар қабул қилинган мазкур икки Қонун аҳамияти ҳақида гапирдилар.

Қонунларни ўқиб-ўрганиш ҳар бир хотин-қизнинг жамиятда ўз ўрнини топишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: