"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Маҳаллаларда сайёр суд мажлислари ўтказилди

Аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш мақсадида содир қилинган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти судланувчининг яшаш жойидаги маҳаллаларда сайёр судларда кўрилмоқда. Ўтказилаётган сайёр суд мажлисларига кенг жамоатчилик билан бирга уюшмаган ёшлар, муқаддам жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ҳам жалб этилмоқда.

4 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан Ойбек номли маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд ўтказилди. Суд мажлисида шу маҳаллада яшовчи фуқаро томонидан содир қилинган ўғирлик жиноятига доир иш кўриб чиқилди ва тегишли жазо тайинланиши маълум қилинди. Ундан ташқари, мазкур жиноятнинг салбий оқибатлари, ҳар қандай жиноят учун қонун доирасида жазо чоралари белгиланганлиги кенг тушунтирилди.

Шу куни Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр судда йўл-транспорт ҳодисаси бўйича жиноят иши муҳокама қилинди.  Эҳтиётсизлик ва эътиборсизлик оқибатида содир қилинган ушбу жиноят кенг жамоатчилик иштирокида атрофлича кўриб чиқилди. Тарафлар ўзаро ярашганлиги сабабли сайёр судда мазкур иш тегишли тартибда тугатилди.

Овул ва маҳаллаларда ўтказилаётган сайёр суд мажлислари тизимнинг очиқлигини таъминлаш билан бирга, аҳолининг суд тизимига, адолатга, давлатга ишончини оширишга ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишига хизмат қилмоқда.

С.Давлетмуродов, Жиноят ишлари

бўйича туман суди раиси.

Янгиликни бўлишинг: