"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9510.99 +15.32
  • 1 EUR = 10476.4 +11.00
  • 1 RUB = 147.79 -1.74

ТУМАНИМИЗДАГИ 1 ТА КОЛЛЕЖ ТЕХНИКУМГА, 2 ТА КОЛЛЕЖ КАСБ-ҲУНАP МАКТАБИГА АЙЛАНТИPИЛАДИ

2019 йил 6 сентябрда мамлакатимизда меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш, таълим сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш, илм-фанда эришилаётган янгиликларни амалиётга татбиқ этишнинг самарали тизимини яратиш орқали таълим соҳасида ислоҳотларнинг самарадорлигига эришиш мақсадини назарда тутувчи “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президентнинг Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, мамлакатимизда таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилиб, мазкур дастурлар асосида тегишли кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари рўйхатлари тасдиқланди.

Эндиликда касб-ҳунар мактабларида мактабларнинг 9 синф битирувчиларига 2 йиллик кундузги таълим берилади ва таълим олаётган ўқувчилар давлат бюджети ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик стипендия ҳамда уч маҳал овқат билан таъминланади.

Коллежларда камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахсларга касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмасига биноси тўлов-контракт асосида таълим берилади.

Техникумларда эса умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахсларга касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмасига биноан тўлов-контракт асосида таълим берилади.

Шуниси аҳамиятлики, техникумларни тамомлаганлар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишларида кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларига 2-курсдан қабул қилинади.

Фармонга кўра 2020 йил 1 сентябрдан Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи Қорақалпоқ давлат университети қошидаги техникумга, Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи ва Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи эса 9-синфни битирганлар ўқийдиган стипендия тўланадиган касб-ҳунар мактабига айлантирилиши режалаштирилмоқда.

Фармон ёшларимизнинг ўзлари хоҳлаган касб ё мутахассисликни пухта эгаллаб, ҳаётда ўз ўринларини топишларига ёрдам беради.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: