"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ФАХPИЙЛАPГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИP БЎЛИБ ЎТДИ

Яқинда туманимиздаги 1 сонли умумтаълим мактабида  ўқувчилар ва ўқитувчилар иштирокида эсда қоларли  тадбир бўлиб ўтди.  Тадбир  узоқ йиллар ушбу таълим масканида ёшларга таълим –тарбия бериб келган  она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Гулнора Давлатёрова, математика фани ўқитувчиси Гулистон Вафоеваларни пенсияга кузатишга бағишланди. Албатта , бир жамоада эзгу мақсад йўлида ҳамжиҳатликда меҳнат қилган, бир оила фарзандларидай бўлиб қолган сафдошлардан  кўнгил узиб кетиш ҳам осон эмас. Буни айниқса пенсия ёшига етган меҳнат фахрийлари сидқидилдан ҳис қилишади.

     -Пенсияга кузатганимиз билан сизлар билан хайрлашмаймиз.Сизлар  таълим- тарбия соҳасидаги йиллар давомида тўплаган тажрибаларингиз, маҳоратингиз  ва билимингизни ёш ўқитувчиларимизга ўргатиб, жамоамиз нинг фахрий аъзолари бўлиб қолишингизга  ишонаман,-деди уларни қутлуғ пенсия ёши билан  муборакбод этар экан мактаб директори  Инобат Нуримбетова.

      Ҳамкасблар , ўқувчилар табрикларидан сўнг тадбир сабабчиларига ва  яна бир тажрибали муаллим- пенсия ёшига етиб, ўз касбини давом эттираётган  жисмоний тарбия фани  ўқитувчиси Бахтиёр Шоназаровга мактаб маъмуриятининг эсдалик совғалари топширилди.

      Бир- бировга меҳр – оқибат, ҳурмат- эътибор каби азалий қадриятларимиз ни ўзида ифода этган тадбир барча иштирокчиларда  улкан  таассуротлар қолдирди.

 Гулчеҳра ҚУPБОНБОЕВА, шу мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: