"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУPИ ДОИPАСИДА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ҲИСОБИДАН ЯНГИ МТМ БИНОСИ ҚАД PОСТЛАДИ

Айни кунларда Қиличбой овулида “Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ва овул ҳудудини кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

Овулдаги 22-сонли МТМ 50 ўринга мўлжалланган мослаштирилгани бинода жойлашган бўлиб, муассасада болаларнинг эмин-эркин ўйнаб-ўсиши учун зарур шароитлар етарли эмас эди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида мазкур муассаса учун янгидан, 60 ўринли замонавий бино қад ростлади. Умумий  лойиҳа қиймати 891 млн. сўм бўлган МТМ маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бунёд этилмоқда. Айни кунларда Маҳмуд Янгибоев раҳбарлигидаги “Чоғароқ кўл-қурилиш” МЧЖ қурувчилари томонидан МТМ биносида сўнгги қурилиш-пайвандлаш ва пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: