"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ЁШЛАP УЧУН “STREET WORK OUT” МАЙДОНЧАСИ ҚУPИЛДИ

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни ёшлар ҳаётига жорий этиш ва ёшлар билан ишлашиш тизимини самарали ташкил қилиш борасида мамлакатимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларнинг маданият, спорт, санъат, ахборот технологиялари ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш, бу борадаги қобилиятларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга кўмаклашиш Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг доимий эътиборида.

Жорий йилнинг 14 август куни туманимизга ташриф буюрган ЎзЁИ Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев Президентимизнинг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш, туман ёшларининг спорт билан мунтазам шуғулланишларини ташкил этиш ҳамда уларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Ўз ЁИ Марказий Кенгаши ҳисобидан “Street work out”  спорт майдончаси қуриш фикрини билдирган эди.

Мустақиллик байрами арафасида Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида “Street work out”  спорт майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. 22 август куни ЎзЁИ туман Кенгаши томонидан брус ва турниклар тўпламидан иборат мазкур спорт майдончаси Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ихтиёрига тантанали равишда топширилди.

Эндиликда туманимиз ёшлари “Street work out”  тренажерларидан мунтазам шуғулланишлари учун шароит яратилди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: