"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Туманда муддатли ҳарбий хизмат учун чақирув тадбирлари ўтказилмоқда

Pеспубликамизда Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 9 апрелдаги "Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори асосида чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартиби белгиланди. Бу бўйича тасдиқланган низомга кўра муддатли ҳарбий хизмат учун чақирилувчи ёшларни танлаш ва саралаш ишлари 10 августдан 10 февралга қадар амалга оширилади.

Туман ҳокимининг тегишли қарори асосида ушбу жараён туманимизда ҳам бошлаб юборилди.

Чақирув мавсумини юқори савияда ўтказиш мақсадида мазкур қарор асосида фуқароларни муддатли ва сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақириш бўйича танлов кенгаши ва тиббий чақирув комиссияси тузилди. Қуролли Кучларимизнинг махсус қўшинларига чақирилувчиларни сифатли саралашга қаратилган барча тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Туманда Мудофаа ишлари бўлими ходимлари овул ва маҳаллаларга чиқиб, чақирилувчиларнинг оилавий ҳолати, ижтимоий аҳволини ўрганмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кенг жамоатчилик ёрдамида чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тарғибот ишлари олиб борилиб, муддатли ва сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташ тартиблари тушунтирилмоқда. Тиббий чақирув комиссияси эса зарур тиббий жиҳоз ва воситалар билан таъминланган чақирув участкасида чақирилувчиларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиб, ўз тавсия ва хулосаларини бермоқда.

Танлов жараёнида кунига 50 нафардан зиёд чақирув ёшидаги фуқаролар тиббий кўрик ва синовдан ўтказилмоқда.

Айни пайтда белгиланган нормативлар бўйича чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси кўрилмоқда ва касбий танловлар орқали билим даражалари текширилмоқда.

Низомга кўра, умумжисмоний тайёргарлик нормативларини топшира олмаган чақирилувчилар касбий танлов тадбирларига қўйилмайди. Танлов якунида якка тартибдаги суҳбат ўтказилиб, чақирилувчининг Ўзбекистон тарихи, Амир Темур ва бошқа улуғ аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолиятига оид билимлари аниқланади.

Саралаш танловларида ҳар жиҳатдан баркамол деб топилган чақирилувчилар мавсумдаги якуний кўрик, суҳбат ва синовлардан ҳам муваффақиятли ўтгач, Қуролли Кучларимиз сафига хизматга олинади.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: