"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9467.27 +3.63
  • 1 EUR = 10570.2 +86.50
  • 1 RUB = 149.13 +0.60

ТУМАНИМИЗНИНГ УЧ НАФАP ШАХМАТЧИЛАPИ “BUKHARA OPEN – 2019” ҒОЛИБ ВА СОВPИНДОPЛАPИ БЎЛИШДИ

Шу йилнинг 26- 31 август кунларида Бухорода спортнинг шахмат тури бўйича " Bukhara open - 2019" рейтингли турнир бўлиб ўтди. Очиқ биринчиликда туманимиздан тўрт нафар иқтидорли шахматчилар иштирок этиб, қувонарли натижаларни қўлга киритдилар. Хусусан, 8 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Шоҳжаҳон Маматсолаев иккинчи, 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Pайҳона Шомуродова биринчи, 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Зиёда Саъдуллаева учинчи ўринларни эгалладилар ва мусобақа махсус сертификати, дипломлари билан тақдирландилар.

– Мустақиллик байрами арафасида тарбияланувчиларимиз эришган натижалар спорт мактабимизнинг барча мураббийларини қувонтирди.Ўқувчиларимизнинг шундай нуфузли мусобақаларда иштирок этишига шароит яратиб берган ва қўллаб- қувватлаган Қорақалпоғистон шахмат Федерациясидан жуда миннатдормиз,- дейди туман Болалар- ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тожимуродов.

Янгиликни бўлишинг: