"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУPИ ДОИPАСИДА ЯНА БИP МФЙ БИНОСИ ҚУPИЛИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИPИЛДИ

Яқиндагина Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрамини зўр қувончу шодиёналар билан кутиб олган бештомликлар 4 сентябрь куни яна бир қувончли воқеанинг гувоҳи бўлдилар.

Шу санада маҳаллада маҳалла фуқаролар йиғини янги биносининг ишга туширилишига бағишланган тадбир ўтказилиб, унда бир қанча маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Маъмур Темирбоев, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Озод Сейтимов, маҳалла фаоли Худойберган Жангабоев, 24-сонли умумтаълим мактаби директори Симбат Жуинова ва “Каримбоев Шахбоз” масъулияти чекланган жамияти директори Азим Салаевлар сўзга чиқдилар.

“Обод қишлоқ” дастурига асосан қурилиб, фойдаланишга топширилган ушбу Бештом МФЙ биноси маҳалла кўркига кўрк, одамлар қалбига қувонч бағишлади.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: