"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

34-сонли мактаб биноси 2 млрд. сўмликдан зиёд маблағ эвазига капитал реконсртукция қилиниб, фойдаланишга топширилди

4 сентябрь куни барча таълим масканларида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан “Билимлар куни” тадбирлари бўлиб ўтди. Ёз қўйнида мириқиб дам олиб, куч-ғайратга тўлган ўқувчи-ёшлар яна синфхоналарига қайтиб, дарсларни бошладилар.

34-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун айниқса янги ўқув йилининг бошланиши  қувонарли бўлди. Боиси, эндиликда улар капитал таъмирланган, барча қулайликлар яратилган синфхоналарда ўқишни давом эттирадилар.
Қарийб 2 млрд. сўмликдан зиёд маблағ эвазига капитал реконсртукция қилиниши натижасида мактаб ўзгача чирой касб этди. 2 қаватли 80 ўқувчи ўрнига эга қўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Мактабда ўтказилган “Билимлар куни” тадбирида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова иштирок этди ва барча ўқитувчиларни, ўқувчиларни замонавий услубда таъмирланган, шинам ва озода бинода янги ўқув йилини бошлаётганликлари билан қизғин қутлади.

1-синфга қабул қилинаётган 83 нафар жажжи ўғил-қизларга 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғаси топширилди.


Мактабда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида мустақиллик дарси билан янги ўқув йили бошланди.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: