"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Дўрмандаги коллеж биносида 84-сонли мактаб ташкил қилинди

Туманимиз ҳудудидаги 5 та касб-ҳунар коллежлари бинолари янги мактаблар сифатида қайта ташкил этилди. Мазкур мактаблар бино ва иншоотлари, спорт ва ўқув-лаборатория жиҳозлари янги ўқув йили олдидан тайёр ҳолатга келтирилди.

Дўрман овулидаги касб-ҳунар коллежи биносида ҳам 450 ўринга мўлжалланган янги 84-сонли мактаб ташкил этилди ва 1-11-синфларга ўқувчилар қабул қилинди.

4 сентябрь куни мактабда очилиш маросими ва “Билимлар куни” тадбири ўтказилди.

Тадбирни табрик сўзлари билан мактаб директори Э. Қурбонбоев очиб берди. Ташриф буюрган ХТБ масъуллари, фахрий ўқитувчилар, фуқаролар йиғини раиси, овул фаоллари ўқувчиларни янги ўқув йили билан қутлади.

Ўқувчилар биринчи қўнғироқ жарангги остида қулай шароитлар яратилган янги бинога қадам қўйишди.

Кенг ва шинам синф хоналарда мустақиллик дарслари ташкил этилди.

Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари овулда янги мактаб ташкил этилганидан ниҳоятда мамнун бўлдилар.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: