"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ОВУЛ ФУҚАPОЛАP ЙИҒИНЛАPИ БИНОЛАPИ МУКАММАЛ ТАЪМИPЛАНИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИPИЛДИ

Мустақиллик байрами арафасида овул, маҳалла ва шаҳарчаларимиз ободонлаштирилиб, кўркам қиёфа касб этди. "Обод қишлоқ" дастури доирасида тумандаги 3 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари мукаммал таъмирлангани эса ҳудудлар чиройига чирой қўшмоқда.

4 сентябрь куни Чойкўл овул фуқаролар йиғини биносининг мукаммал таъмирлашдан кейинги очилиш маросими ўтказилди.

Маросимда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев иштирок қилди ва овул аҳолисини мустақиллик байрами ва овул фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросими билан табриклади.

Шундан кейин Чойкўл ОФЙ раиси Яхшимурод Аҳмедов, овул нуронийларидан Аҳмад Мадраҳимов ва Гулсара Камоловалар сўзга чиқишиб, овул ҳудудида рўй бераётган ўзгаришлар, байрам арафасидаги қувончли воқеалар ҳақида гапирдилар, овул аҳолисини мустақиллик байрами билан муборакбод этдилар.

Маросим иштирокчилари ОФЙ биносида 248 млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширган “Иқбол-Дилмурод” МЧЖ қурувчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.


Шу куни мукаммал таъмирлашдан чиқарилган Қиличбой овул фуқаролар йиғини биносининг ҳам очилиш маросими бўлиб ўтди.

Овул фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросимида сектор раҳбари Жавлон Муфтуллаев иштирок қилди ва овул аҳолисини мустақиллик байрами ва байрам арафасида овулда рўй бераётган қувончли воқеалар билан муборакбод этди. Шундан кейин овул фуқаролар йиғини раиси Баҳром Қодиров сўзга чиқиб, фуқаролар йиғини биносида 263 млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширган “Манғит строй материаллари” МЧЖ қурувчиларига ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Шунингдек, маросимда туман ҳокими ўринбосари Жасур Норимов, Pеспублика “Маънавият ва маърифат маркази” туман бўлинмаси раҳбари Аширбой Қўшаев, нуроний Бекиммат Артиқовлар ҳам сўзга чиқишиб, овул аҳолисини мустақиллик байрами билан табрикладилар.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: