"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

“ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!” ШИОPИ ОСТИДА МУСТАҚИЛЛИК ДАPСИ БИЛАН ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

Туманимиздаги 22-сонли умумтаълим мактаби биноси янги ўқув йили олдидан тўлиқ таъмирланди ва 160 ўринли қўшимча бино қурилди. Натижада ўқувчиларнинг муносиб шароитларда таълим-тарбия олишларига имконият яратилди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида таъмирланган мактабда ўқувчи ўринлари эндиликда 540 тага етди.


Шу боисдан “Билимлар куни” тадбири жуда кўтаринки руҳда ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Йўлдошев қатнашди ва ўқитувчиларни, ўқувчиларни янги ўқув йили бошланиши муносабати билан қутлади. 1-синфга қадам қўяётган болажонларга Президент совғаси топширилгач, янги ўқув йилининг илк дарси – Мустақиллик дарсига ўқувчиларни чорлаб, қўнғироқ жаранглади.


“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида ўтган дарс барча ўқувчиларда ўчмас таассуротлар қолдирди.


Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: