"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Билимлар куни тадбирида туман ҳокими С.Йўлдашев иштирок этди ва дарс ўтди

Pеспубликамиздаги барча таълим муассасаларида 4 сентябрдан янги ўқув йили бошланди. Шу жумладан, туманимиздаги мактабларда ҳам “Билимлар куни” тадбири ташкил этилди.

55-сонли мактабда янги 2019-2020 ўқув йили бошланишига бағишлаб ўтказилган тадбирда туман ҳокими С.Йўлдашев иштирок этди. Туман ҳокими ўқитувчи ва ўқувчиларни билимлар куни билан табриклади ва янги ўқув йилида омадлар тилади.

Жорий йилда мазкур мактаб биноси “Амударё СКБ” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2 млрд. 906 млн. сўм маблағ эвазига капитал реконструкция қилинди. Мактабга қўшимча бино ҳам қурилиб, ўқувчилар таълим олишлари учун етарли шарт-шароит яратилди.

Туман ҳокими С.Йўлдашев 1-синфга қабул қилинган болажонларига 12 турдаги сифатли ўқув предметларидан иборат бўлган Президент совғаларини топширди ва ўқувчиларга дарс ўтди.

Мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари янги ўқув йилини янги бинода, кўтаринки руҳ билан бошлаб юборишди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: