"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ЗЕБОГУЛ PАЖАБОВА ШЕЪPХОНЛИК КЎPИК-ТАНЛОВИНИНГ ҚОPАҚАЛПОҒИСТОН БОСҚИЧИ СОВPИНДОPИ БЎЛДИ

Яқинда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил қилинган овул, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) орасида шеърхонлик кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда Нукус шаҳри ва туманларда ўтказилган ушбу танловнинг қуйи босқичи ғолиблари бўлган овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўзаро куч синашдилар.

Таъкидлаш жоизки, ўзини ўзи бошқариш органларида фаолият юритаётган ходимларнинг ўз хизмат лавозимига бўлган масъулиятини ошириш, уларни китоб мутолаасига кўпроқ жалб қилиш, китобхонлик маданияти юксалишига ва шу баробарида ўз ҳудудларида бу борада етарли тарғибот олиб боришларига эришиш мақсадида ташкил этилган танлов  бадиий асарлар, шеърлар ни энг кўп севиб ўқийдиган, зукко ва билимдон овул ва маҳаллалар оқсоқолларини аниқлагани билан жуда аҳамиятли бўлди.

Кўрик-танловда туманимизнинг Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зебогул Pажабова ҳам иштирок этди ва фахрли учинчи ўринни эгаллаб, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

У яқинда жорий йилнинг дастлабки олти ойи якунларига кўра ҳудудида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик содир этилмаганлиги , маҳалласида соғлом маънавий муҳит барқарор бўлганлиги учун туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳам пул мукофоти билан тақдирланган эди.

Биз Зебогул Pажабовани қўлга киритган ютуқлари ва мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан қутлаб, келгуси ишларига ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: