"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

2019 йилнинг биринчи ярми давомида Амударё тумани маъмурий суди томонидан 644 шахсга нисбатан 598 та маъмурий иш кўриб чиқилган

2019 йилнинг биринчи ярми давомида Амударё тумани маъмурий суди томонидан 644 шахсга нисбатан 598 та маъмурий иш кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилиб, якунига етказилган 440 та иш бўйича 471 нафар шахсларга маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқарилиб, шундан 398 та иш бўйича 248 нафар шахсга нисбатан 512 966 988 сўмлик жарима жазоси, 67 та иш бўйича 67 нафар шахсга махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси, 38 та иш бўйича 39 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 209 та иш бўйича 226 нафар шахсга маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 33-моддаси қўлланилиб, 173 шахсга нисбатан 158 та маъмурий иш ҳаракатдан тўхтатилган.

Шундан 61 нафар шахсга нисбатан 47 та маъмурий иш бўйича МЖтК нинг 21-моддаси қўлланилиб, огоҳлантириш берилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 271-моддаси 1-,7- ва 10-бандларига асосан 50 нафар шахсга нисбатан 49 та иш ҳаракатдан тўхтатилган.

Ихтиёрий равишда тўланмаган жарима пулларини мажбурий равишда ундириш учун ижро ҳужжатлари Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюросига юборилаяпти.

Шунингдек, туман маъмурий судига келиб тушган оммавий ҳуқуқий муносабатлар келиб чиқадиган 18 та ишдан 17 таси қаноатлантирилган, 1 таси эса тугатилган.

Туман маъмурий суди томонидан  2019 йилнинг биринчи ярмида инсон ҳуқуқлари тарғиботига катта аҳамият берилиб, суд ходимлари www.amunews.uz веб-сайтида 2 марта, туман телевидениеси орқали 4 марта, “Жайхун садоси” интернет-радиоси орқали 2 марта, “Тараққиёт кўзгуси” туман газетаси орқали 4 марта чиқишлар қилишган. Халқ орасида ўтказилган давра суҳбатларида кўплаб фуқаролар иштирок этишган.

Жойларда сайёр суд мужлисларининг ўтказилиши кўплаб қонунбузарликларнинг олди олинишига омил бўлаяпти. Жорий йилда туманда 332 та ишлар сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

М.Каримбоева, Амударё тумани маъмурий суди раиси.

Янгиликни бўлишинг: