"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8208.04 +26.92
  • 1 EUR = 9490.14 +62.94
  • 1 RUB = 123.85 +0.27

Саломатлик ҳафталиги

Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ аҳоли саломатлиги ҳамда манфаатига қаратилган эътибор ва ғамхўрлик бугунги кунга келиб ўз натижасини бераяпти. Халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг ошиб бораётганлиги ҳам бунинг ёрқин далилидир. Мамлакатимиз соғликни сақлаш тизимида тўрт йилдан буён анъанага айланиб келаётган "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида ўтказилаётган саломатлик ҳафталиги ҳам ўз нуфузига эга бўлиб, аҳолининг тиббиётга бўлган ишончини янада ошириб, улар соғлигини муҳофаза қилишда катта аҳамият касб этмоқда. Қорақалпоғистон Pеспубликаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 7 февралдаги 36-сонли фармойишига биноан туманимизда истиқомат қилувчи аҳолини юқори малакали мутахассислар иштирокида тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш ва касаллиги аниқланган шахсларни соғломлаштириш, касалланиш кўрсаткичларини камайтириш ҳамда аҳолининг кенг қатлами, айниқса, ёшлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ташвиқот-тарғибот ишларининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида 2014 йилнинг 10-15 февраль кунлари туман тиббиёт бирлашмаси, туман Саломатлик маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти Қорақалпоғистон Pеспубликаси филиали, 3-сонли Силга қарши курашиш диспансери, Pеспублика ДСЭНМ, Pеспублика Скрининг маркази ва Pеспублика ОИТСга қарши курашиш маркази шифокорлари ҳамкорлигида тумандаги МФЙ, ОФЙ, мактаб, коллеж, лицей ва болалар боғчаларида Саломатлик ҳафталиги ўтказилди. Саломатлик ҳафталигида мутахассис-шифокорлар соғлом турмуш тарзи, ОИТС, сил ва бошқа юқумли касалликлар ҳамда уларнинг профилактикаси бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бордилар. Туманимизда "Фертил ёшдаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш” ҳафталигининг ўтказилиши аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва касалликларнинг олдини олишда муҳим омил бўлмоқда.

 

(Ўз мухбиримиздан)

Янгиликни бўлишинг: